Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини имом-хатиблар ва муфтийларни ўз бурчларини адо этишга ва динларини ҳимоя қилишга даъват қилмоқда

581
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини имом-хатиблар ва муфтийларни ўз бурчларини адо этишга ва динларини ҳимоя қилишга даъват қилмоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини Вақф ишлари мудирликлари, муфтиёт, қозилик ва масжид имом-хатибларини зиёрат қилиш тадбирини ўтказди. Бу тадбир Ҳизбнинг Фаластинда одамларни ва жамоатчиликни режимнинг шубҳа остидаги ташкилотлар билан жиноят содир этаётганидан ҳамда Ислом тушунчалари ва шаръий аҳкомларга зарба беришга қаратилган конвенцияларни имзолаётганидан огоҳликка чақириш кампанияси доирасида бўлиб ўтди. Зотан, Фаластин режими Исломнинг тушунча ва шаръий аҳкомларини қўйиб, Ғарбнинг тушунча ва қонунларини олди. Исломдаги тушунча ва аҳкомларда оила ва жамият фаровонлиги таъминланган бўлиб, у аёл киши ҳурматини ҳимоя қилади ҳамда машаққатли ишлардан уни қутқаради. Ғарбнинг тушунча ва қонунлари эса, аёлларни бузади, оилаларни ажратиб, одамлар орасида бузғунчилик, фаҳш ва мункар ишларни ёяди.

Ҳизб ўзининг айни зиёратларида маъруфга буюриб, мункардан қайтариш фарз экани, Фаластин режимининг Ислом душманлари сиёсатига йўл очувчи конвенцияларни имзолаш ва уларни ижро этиш қилмишларига қарши баланд овоз билан курашмоқ зарурлиги, чунки душманлар сиёсатларидан Ислом ва мусулмонлар, шу жумладан, Фаластин аҳли нишонга олингани таъкидланди.

Зиёратлар чоғида Ҳизб аъзолари мезбонларга Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини сақофат бўлими нашр қилган варақани топширдилар. Варақада Фаластин режими имзолаган, аъзо бўлган ва матнларини татбиқ қилаётган бу конвенциялардан ғоят хавфли режалар кўзлангани баён қилинган. Бу режаларнинг барчаси, асосан, CEDAW конвенцияси ва «2030 йил учун барқарор ривожланиш» конвенциясининг Фаластин аҳли ва оилалари учун жуда хавфли экани, ҳар иккисининг модда ва матнлари Ислом аҳкомларига қарши журъат ва адоватга тўлалиги таъкидланди. Шунингдек, варақада сарой жарчиларининг ёлғон хабар тарқатишаётганига ва айни конвенцияларни ялтироқ сўзлар ва сохта шиорлар билан татбиқ қилишга уринишаётганига етарли далиллар келтирилди. Масалан, оилалар ажрашишини озайтириш шиори каби… бу ва бошқа адаштирувчи ёлғонлардан мақсад одамларни йўлдан уриб, ҳақиқатни уларга кўрсатмасликдир. Бу ҳақиқат шуки, шахсий ҳолатлар ва жазолар тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритишдан, шу жумладан, турмуш қуриш ёшини белгилашдан асл мақсад, БМТ истакларини амалга ошириш ҳамда жинояткор CEDAW конвенцияси бандларини татбиқ қилишдир, шунингдек, мустамлакачи кофирга рози бўлиш ва бошқа мақсадлардир.

Варақада бундай дейилган:

«Ғарб давлатларининг раҳнамолиги остида мусулмон ўлкаларида амалга оширилаётган дастурлар айни давлатларнинг Ислом Уммати ва муслима аёлга бўлган нафратини ифодалайди. Ғарб кофирлари бундан қуйидагиларни кўзлашган:

Мусулмон оилаларни бузишни ва шаръий аҳкомларга зарба беришни. Ҳолбуки, бу аҳкомлар аёлнинг эрга итоати ва яхши хотин бўлишига асос бўлган;

Фарзандлар ўртасида ота-оналарга итоатсизликни кенг ёйиш ҳамда оила ичига исён уруғини экиш;

Эркаклар билан аёллар, айниқса, ёш йигит-қизлар ўртасида аралаш бўлишга тарғиб қилиш, шу орқали ҳаёни йўқ қилиб, мусулмонлардаги мавжуд иффат тушунчасига зарба бериш;

Мусулмонларнинг аёлларидан рўмол ва жилбобни ечиш ва аёлни аврат ва фитна ўринлари очиқ ҳолатда кўчага чиқишга ўргатиш;

Мусулмон ёшларни Ислом ва Умматларидан ажратиш ҳамда уларни Ғарб манфаатига хизмат қилувчи қўғирчоқларга айлантириш;

Уммат орасида бўлинишни, Сайкс-Пико чегараларини ҳамда Ғарб давлатларига тобеликни кучайтириш мақсадида ёш авлодни куч-қудрат, бирлик, исломий бошқарув каби тушунчалардан мутлақо узоқлаштириш.

Варақа Сўнггида – аёл кишини Ислом ҳимоя қилгандек ҳимоя қилувчи бирорта ҳам қонун бу дунёда йўқ, чунки Ислом аёлни она, қиз ва опа-сингил сифатида улуғлади, дейилди. Шунингдек, варақада ҳар бир мусулмоннинг анави жинояткорларни жиноятдан тийиб қўйиши Аллоҳ Субҳанаҳу буюрган фарзлардан бири экани таъкидланди.

Роя газетасининг 2019 йил 18 декабр чоршанба кунги 265-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here