Капитализмни рад қилиб, Аллоҳ Таоло шариатини ҳукмрон қилинмагунча мусулмонлар аҳволи асло ўнгланмайди

690
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Капитализмни рад қилиб, Аллоҳ Таоло шариатини ҳукмрон қилинмагунча мусулмонлар аҳволи асло ўнгланмайди

Устоз Абдурраҳмон Восиқ

Ироқдаги октябр қўзғолони тўртинчи ойга кирди. Намойишчилар ва фаолларга кўра, бу қўзғолон мавжуд тузумни рад этишга ҳамда ҳукмрон коррупциячи партиялар тортиб олган «ватан»ни, қанчалар қимматга тушмасин, қайтариб олишга қатъий қарор қилди. Айниқса, 2019 йил 1 октябрдан буён қўзғолончи йигитлар кўп қурбонликлар беришди, ҳозиргача ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар 23 мингни ташкил қилмоқда. Берилган қурбонликлар ўлганларнинг Ироқдаги аксар вилоятларда қўзғолон олиб бораётган биродарлари бўйнидаги қарзга айланиб қолди. Бу жиноятлар Эрон ўйлаб топган услуб-воситалар ёрдамида ҳамда ўзларини халқ сафарбарлигига мансубмиз, дея иддао қилиб, аслида снайперлардан ўққа тутаётган, намойишчиларни қўрқитиш… сўнг ўғирлаб кетиш… сўнг ваҳшийларча отиб ўлдириш билан шуғулланаётган қуролли тўдалар орқали амалга оширилди… Ушбу жиноятлар ҳукуматнинг «ҳамдард»лиги ва сукути остида ҳамон давом этмоқда. Ҳатто ҳукуматнинг айрим агентлари ҳам жиноятда мана шу жангарилар билан ҳамкорлик қилишди. Ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайдиган ушбу мункар жиноятнинг навбатдагиси Муҳаммад Фозилни ўғирлаб кетилиши бўлди. Муҳаммад Фозил пойтахтнинг Таҳрир майдонида намойишнинг илк кунидан бери ҳаракат қилаётган фаоллардан бири эди. 2020 йил 10 январ жума куни хавфсизлик манбалари берган хабарга кўра, бир гуруҳ ҳукумат хавфсизлик кучлари Басрадаги денгиз порти яқинида намойишчиларни бостириб, улардан бир нечтасини ноқонуний равишда ҳибсга олган. Айни районнинг ўзида номаълум қуролли гуруҳлар журналистлар жонига қасд қилишган. Носириядаги аҳвол ҳам бундан яхши эмас. Сиёсий вазиятни диққат билан кузатиб бораётганлардан бири Ғолиб Шобандирнинг айтишича, «ҳукумат сиёсатчилари ва «исломчи» гуруҳлар халқ ҳаракатини жиловлашга уринишмоқда ва улар ўз мансабларини сақлаб қолиш йўлида бутун Ироқни ёқиб кул қилишга ҳам тайёр». (Шарқия телеканали).

Намойишчилар ўтган жума куни халқ оммасига «бизни фақат ижтимоий тармоқларда қўллаб-қуватлаш билан кифояланманг, балки норозилик намойишлари бошланганининг 100 кунлиги муносабати билан Бағдод ва бошқа вилоятларда ваъда қилганимиз миллионлар намойишида барчангиз қатнашинг», деб мурожаат йўллашди. Юзлаб кишилар мурожаатни қабул қилиб, улар билан Таҳрир майдонини, марказ майдонлари ва жануб майдонларини тўлдирдилар. Барчалари «бор бўлсин Ироқ, йўқолсин Америка ва Эрон», дея битта тилда ҳайқирдилар. Юртнинг ёқилғиси ироқлик халқ бўлган урушларга майдон бўлишини қаттиқ қораладилар. Университетлар талабалари ҳам Олий таълим вазирлигининг дарс ўринларга қайтишга қилган чақириғини рад этиб, ўз талабларимизга тўла етишмагунимизча, майдонларни тарк этмаймиз, дейишди.

Маълумки, Америка Эроннинг ишончли одами ва Эрон ташқи сиёсати меъмори бўлган Сулаймонийни – унинг жирканч ишларига маълум вақт сукут сақлаб келганидан кейин ҳамда «ваколати» тугаб, ёмонлиги Американинг Бағдоддаги элчихонасига ҳужум қилишгача етиб борганидан кейин – ўлдириб юборди. Унинг ўлдирилиши ўзи билан Эрон ўртасидаги тўқнашувга олиб бориши мумкинлигини ҳам эътиборга олмади. Ҳеч шубҳа йўқки, Америка уни ўлдириб юбориш билан маълум вақтга қадар ўйин карталарини аралаштириб юборди. Бу билан Ироқ намойишларидан жамоатчилик эътиборини буришга уринди… Айниқса, АҚШ элчихонасига бостириб кирилгинидан сўнг шунга уринди. Ҳозир эса, Ироқдаги норозилик намойишлари ва ундаги талаблар тақдири нима бўлади, деган табиий савол урчимоқда. Масалан, ҳукуматдаги инқироз даражасида оладиган бўлсак, Сулаймонийнинг ўлдирилиши вазиятни анча мураккаблаштиради. Яъни, янги ҳукуматнинг қандай шаклда бўлиши ва унга ким бош вазир этиб тайинланиши ҳақидаги келишувни анча қийинлаштиради. Шунинг учун ушбу таранг вазиятдан олдин ҳокимият расмийларидан ким қатъиятсиз-ўзгарувчан бўлган бўлса, энди бундан кейин у янада радикаллашади. Энди истеъфо берган ҳукуматнинг чора-тадбирлари бекор бўлади. Ҳаммасидан олдин ғазабнок халқ талабига жавобан эълон қилиниши кутилаётган чора-тадбирлар бекор бўлиши мумкин. Масалан, президент Абдулмаҳдий ўрнига номзод белгилаш, мустақил сайлов комиссияси тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш ва булардан бошқа турғунлик ҳолатидан чиқиш учун ҳукуматнинг мажбуриятларни бўйнига олиши кутилаётган эди… Зеро, бу турғунлик муҳитида юрт халқ манфаатларини бошқарадиган ҳукуматдан маҳрум қолиб, Абдулмаҳдий иродасиз раҳбарга айланган эди… Чунки Америка унга бирор кўрсатма берса, Эрон бунга қарши кўрсатма берарди, Абдулмаҳдий бўлса, ўртада чорасиз қолганди. Республика президенти Барҳам Солиҳга келсак, у бажариши керак бўлган конституциявий муддат тугаганига қарамай, миқ этмаяпти… Ҳолбуки, уни тайинлаганлар конституция ҳимоячиси ва халқ манфаатларини қўриқчиси эканини даъво қилишганди… Бу ялоқхўр раҳбарларнинг юзини Аллоҳ тескари қилсин, бирортасида ҳам яхшилик йўқ!

Лекин, бир вақтнинг ўзида, Сулаймонийнинг ўлдирилиши айрим расмийларнинг ҳамда омадсиз парламент аъзолари ва диний доира вакилларининг халқ намойишига нисбатан ёлғондан ҳамдардлик билдирганликларини очиб ташлади. Аслида эса, намойиш тўлқинидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишди ва зум ўтмай унга қарши чиқишди. Ёлғон ҳамнафас бўлганлардан баъзилари омадсиз Парламент вакиллари бўлса, бошқалари Сулаймоний ўлимидан мотам эълон қилган диний идора вакиллари бўлди. Яна баъзилари бўлса, Парламентдан туриб, намойишчиларнинг ҳаққоний талабларига тескари равишда, ўлган Сулаймоний номидан гапирадиган бўлди… Яна Баъзилари ўлган Сулаймоний номидан парламентда гапирди… Ҳаммалари қўзғолончиларнинг ҳаққоний талабларига тескари позицияда туришибди. Бу ҳолатда ҳақиқатга яқин сценарий қолади. Эксперт Ҳошимий кўра, бу сценарий келишувга келиш қийин бўлиб турган бир пайтда, Одил Абдулмаҳдийнинг ҳукумат тепасида қолишидир. Абдулмаҳдийнинг қолиши, намойишни давом эттиришга қатъий қарор қилган қўзғолон ҳаракати қаршилигига учрайди.

Намойишчиларнинг айни ҳодисалар ортидан тутган позицияси ҳақида эса, фаоллардан бири Ҳасан Навоф бундай дейди: «Намойиш давом этажак, шунча шаҳидларни беришлари ортидан намойишчилар «нол нуқтаси»га асло қайтмайдилар». Яна қўшимча қилди: «Бизни АҚШ билан Эрон ўртасидаги воқеалар қизиқтирмайди, биз ўзимиздан вакил бўладиган бир ҳукумат тузулишини ва ислоҳотлар ўтказилиб, коррупция йўқ бўлишини талаб қиляпмиз». (DW арабия).

Шу нуқтаи назардан, Ҳасан Навоф АҚШ ташқи ишлар вазири Помпео томонидан тарқатилган видеога изоҳ берди. Тантанали митинглар бўлиб ўтаётган бир манзара акс этган ва айрим оммавий ахборот воситаларида ҳам тарқалган, аммо Ироқда бўлаётган митингларга хос нарса акс этмаган бу видеога Навоф бундай изоҳ берди: «Аслида бу видеодаги нарса шуки, намойиш майдонларидаги одамлар Сулаймонийнинг ўлдирилганини эшитиб, хурсанд бўлишди, чунки улар бу кимсани ўз намойишларига қаршилардан бири, деб биладилар, намойиш талаблари эса, аниқ ва ҳануз шундай бўлиб келяпти», деди.

Шундай қилиб, мусулмон юртлар, шу жумладан, Ироқ юрти кофир давлатлар учун ҳамон кураш аренасига айланиб қолмоқда. Уммат олдида эса, бунинг оқибатларига мажбуран чидаш ва ҳукмдорлардан нафратланишдан ўзга чора қолмаяпти. Зотан, бу ҳукмдорлар ўзларига малайликни раво кўришди, ҳатто юрт аҳлини мустамлакачи кофир қўлига топширишди ва буларни бир ўткинчи мансаб-амал ёки сохта ёлғон «унвонлар» учун қилишди. Аслида эса, бу ҳукмдорлар мустамлакачи хўжайинларнинг қуллари бўлиб, уларнинг буйруқларини бажаришдан бошқа иш қилишмайди. Бу буйруқлар сабабли ўз ҳурматлари топталса ҳам, халққа азоб-уқубатлар келса ҳам уларга фарқи йўқ.

Бироқ, Аллоҳ Таолонинг изни ила, умид бор. Аллоҳнинг рошид Халифалик давлати лойиҳасини амалга ошириш учун холис фаолият қилган кишиларга ёрдам беришига ишонч ҳамиша мавжуддир. Зотан, ушбу давлатгина Умматнинг халоскори ҳамда мудофаа қўрғони бўлиб, кофирларнинг биз ва юртларимиз устидан ўйин қилишларига, сохта кибрларига чек қўяди.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here