Иордания режими зулм, адашиш ва залолатда ҳаддан ошгандан ошиб, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олишда давом этмоқда

440
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Иордания режими зулм, адашиш ва залолатда ҳаддан ошгандан ошиб, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини қамоққа олишда давом этмоқда

Иордания режими хавфсизлик кучлари 2019 йил 3 декабр сешанба куни биродаримиз Мозин Ҳушламун (Абу Ҳамза)ни уйига қайтаётганда қамоққа олди. Уни оммавий транспорт воситасида хавфсизлик хизмати марказига олиб боришди, сўнг у ердан давлат Разведка бьюросига кўчиришди.

Айни жиноят ҳақида Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, унда қуйидагиларни баён қилди:

«Иордания режими ҳамон ўзининг гумроҳлиги, залолати ва зулмида ҳаддан ошгандан ошмоқда. У Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан иборат даъват етказаётганларни қувғин остига олмоқда, гўё юрт ва унинг бойликларини сотиб еяётган, юрт халқини ҳалокат жарлиги ёқасига олиб келганлар шулардек. Ваҳоланки, аслида, ўз Умматини, унинг улуғлигини қизғанишда ва бошига тушаётган турли азоб-уқубатдан қутқаришда ҳаммадан кўпроқ пешқадам кишилар Ҳизб аъзолари эканлигини уларнинг воқеликлари ҳам айтиб турибди, бунга Уммат ва унинг холис кишилари ҳам гувоҳлик бермоқда. Уммат бошига тушаётган азоб-уқубатларга эса, мана шу режим ва у ердаги ҳукмдорлар сабабчи. Чунки уларнинг динларини, юртларини ва юртларидаги бойликларини душманга сариқ чақага сотаётган мана шу ҳукмдорлардир… энди уларга ликиллаб қолган тахтлари ҳам вафо қилмайди, уларни сақлаб қололмайди.

Биз ушбу динга ва унинг даъватни етказаётган аҳлига нусрат бериш тўғрисидаги Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ваъдаси билан Росули ﷺнинг башоратларига қаттиқ ишонамиз. Бизга азоб-уқубатлар ва мусибатлар ҳар қанча кўпаймасин, ҳар қанча устма-уст келмасин, Аллоҳнинг мўминларга охиратдан олдиноқ ёрдам беришга қилган ваъдасига имонимиз комил. Сўзловчиларнинг энг ростгўйи Аллоҳ Субҳанаҳу бундай деди»:

إِنَّا لَنَنْصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الأَشْهَادُ

«Биз росулларимизга ва мўминларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар ҳозир бўладиган Кунда ҳам албатта нусрат берамиз» [Ғофир 51]

Роя газетасининг 2019 йил 11 декабр чоршанба кунги 264-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here