Мусулмонларни йиртқичларча қирғин қилаётган Трампнинг Афғонистонга халоскор сифатида кириши ақлданми?!

506
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мусулмонларни йиртқичларча қирғин қилаётган Трампнинг Афғонистонга халоскор сифатида кириши ақлданми?!

Президент Дональд Трампнинг АҚШдаги шукр байрами муносабати билан Афғонистонга кутилмаган ташрифи ва Баграм ҳарбий ҳаво базасида жойлашган АҚШ кучлари билан учрашиши ортидан, Ҳизб ут-Таҳрир – Афғонистон вилояти матбуот бўлими баёнот нашр қилди. Баёнотда «мусулмонларни йиртқичларча қирғин қилаётган Трампнинг Афғонистонга халоскор сифатида келиши мумкин эмас. Аксинча, бу кимса ҳибсга олиниши, оёқ-қўлларига кишан солиниб, бутун дунё бўйлаб мусулмонларга қарши содир этаётган ваҳший жиноятлари ва террор қилмишлари учун жазоланиши керак», дейилди. Сўнг қуйидагилар таъкидланди:

«Барча Ғарбни қўллаб-қувватловчилар шуни билмоқлари лозимки, Америка Афғонистонни босиб олиш учун ялтироқ шиорларни кўтариб чиқди, бинобарин, бу шиорлар сохта ва ёлғондан бошқа нарса эмас. Чунки Ғарб улар орқали ўзининг мустамлакачилик манфаатларини ҳимоя қилмоқда ҳамда Ислом давлатининг қайта барпо бўлишига қарши курашмоқда». Матбуот баёнотида қуйидагиларга диққат қаратилди:

«Трампнинг Афғонистон сафари чоғида Американинг бу юртдаги мусулмонлар ва мужоҳидларга нисбатан адовати яққол кўриниб турибди. Масалан, Трамп Афғонистонга америкаликларнинг шукр байрами куни келди ва кутилмаганда, эълон қилмасдан Баграм ҳарбий ҳаво базасига келиб, америкалик босқинчи ҳарбийлар билан, шунингдек, ўзининг энг яхши кўрган қўғирчоғи Ашраф Ғаний билан учрашди, Афғонистондаги бошқа расмийлар билан учрашмади. Кийимлари ичидан ўқ ўтказмайдиган камзул кийиб олди ва қаттиқ қўриқланган мудофаа деворлари ичида маъруза қилди. Маъруза асносида Афғонистонни душманлар давлати эканини ва шу боис юқорида даражада хавфсизлик чоралари кўрилганини очиқ айтди». Баёнотда таъкидланишича, «Трампнинг Афғонистон сафари, унинг сайловолди кампанияси жумласидан бўлиш билан бирга, Толибон билан сўзлашувларни қайта бошлаш қарори билан ҳам боғлиқдир. Трамп ўзининг мағлуб кучлари руҳларини кўтарувчи нутқ сўзлаб, кўп ўтмай, Толибон билан тинчлик жараёни ўрнатилгандан сўнг америкалик кучларнинг аксари ватанга қайтишини таъкидлади». Баёнот сўнггида Афғонистондаги мусулмонларга бундай мурожаат қилинди:

«Мусулмон юртларидаги мавжуд хоин ҳукмдорлар ва қўғирчоқ режимларга асло ишонманг. Чунки уларнинг барчаси мустамлакачи кофир режасига хизмат қилишмоқда. Ашраф Ғаний ҳам Саудия, Покистон, Туркия каби юртларимиз ҳукмдорларидан биридир, улардан фарқ қилмайди, чунки у Афғонистондаги мусулмонларга мутлақо алоқасиз кимсадир.

Роя газетасининг 2019 йил 11 декабр чоршанба кунги 264-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here