Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти «Ҳукуматлар ва раҳбарлар режим билан тинчлик асосида муомала қилиб, Шом аҳлига нисбатан душманлик қилишмоқда» номли намойиш ўтказди

507
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти «Ҳукуматлар ва раҳбарлар режим билан тинчлик асосида муомала қилиб, Шом аҳлига нисбатан душманлик қилишмоқда» номли намойиш ўтказди

Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари «Ҳукуматлар ва раҳбарлар режим билан тинчлик асосида муомала қилиб, Шом аҳлига нисбатан душманлик қилишмоқда» номли намойиш ўтказишди. Шимолий Идлибдаги Ақработ Қоҳ йўлида ўтказилган ушбу намойишда иштирок этганлар кўтариб чиққан плакатлари орқали гуруҳларнинг режимни ағдариш йўлида ғов бўлишаётганини ҳамда Шом аҳли ўзларининг тортиб олинган ҳокимиятларини ҳукуматлардан тортиб олмоқлари, гуруҳлардан эса, қарорларини қайтариб олмоқлари лозимлигини ифода этдилар.

Пайшанба куни идлибдаги Талли Карома шаҳарчасида ҳам «Қўзғолонимиз йўлини тўғрилаб олмагунимизча бу қирғинлар асло тўхтамайди» номли намойиш ўтказилди. Намойиш иштирокчилари «Қоҳ қирғини жиноятига ташқи давлатларга боғланган гуруҳлар, зўравон хавфсизлик кучлари ва жарчи ахборот воситалари шерикдир», «Инқоз ҳукуматидан бошлаб, муваққат ҳукуматларгача ҳаммаси йўқолсин, уларнинг барчаси фуқарога зўравонлик қилишмоқда», деган сўзлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқишди. Шунингдек, Таҳрири Шом ҳайъати қамоқхоналарида сақланаётган маҳбусларни озод этиш талаби ёзилган учта плакат кўтариб чиқилди. Бу плакатларда «Жума Сулаймон ва Баҳо Исмоил каби Соҳил фронти очилишини талаб қилган холис мужоҳидларнинг қамоққа олинишидан ким манфаатдор?!» деган сўзлар ёзилган.

Роя газетасининг 2019 йил 27 ноябр чоршанба кунги 262-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here