Фаластин маъмурияти азиз мураббий Ҳусайн Абу Ҳажни яна ҳибсга олди

92
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Фаластин маъмурияти азиз мураббий Ҳусайн Абу Ҳажни яна ҳибсга олди

Бугун Фаластин маъмурияти азиз ўқитувчи Ҳусайн Абу Ҳажни яна қамоққа олди. Байтлаҳм шаҳри биринчи инстанция суди хавфсизлик хизматининг 2021 йил 17 ноябрда Абу Ҳажни ўғирлаб кетишига асос бўлган аввалги айблов бўйича қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарди. Ўшандан кейин Ҳусайн Абу Ҳаж полиция, профилактик хавфсизлик ва разведка хизматлари томонидан уч ҳафта адолатсиз равишда ҳибсда сақланиб, сўнг қўйиб юборилган эди. Унинг ягона «айб»и ўз ўқувчиларига Росулуллоҳ ﷺнинг байроқлари ва мусулмонлар бирлигининг моҳияти ҳақида таълим бергани бўлди.

Афтидан, маъмурият ва унинг хавфсизлик хизмати Баттир, Ҳусон ва Байтлаҳм аҳолисининг улуғ ўқитувчиларининг озод этилганидан шодланиб, байрам қилганига тоқат қилолмаган кўринади. Чунки ушбу шодлик ва байрам манзараси Фаластин аҳлининг Ислом байроғига мансублигининг, Росулуллоҳ ﷺнинг рояларини яхши кўришининг, бўлиниш ва мустамлака байроқларидан ва маъмурият зўравонлигидан нафратланишининг ифодасидир. Шунинг учун ҳам, маъмурият бугун Абу Ҳажни суд қарори билан қайта ҳибсга олди. Зотан, суд режим ва унинг хавфсизлик хизмати истагига итоат қилиб, Аллоҳ Таолодан ҳам, Ислом ва унинг байроғига адоват қилиш оқибатидан ҳам қўрқмади.

Бунга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўз сайтида баёнот чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Бироқ, Фаластин маъмурияти, унинг гумашталари ва хавфсизлик хизмати шуни билиб қўйсинлар: Фаластин аҳли ўз Исломларига мансубдирлар, ҳабиблари ﷺни севадилар ва бундан уларни бутун ер юзининг кучлари ҳам қайтаролмайди. Фаластиндаги шараф аҳли маъмуриятга, унинг қилмиш ва хиёнатларига ҳамиша қарши турадилар. Фаластин аҳли бу маъмурият каби бир кун ҳам бошқалар томонидан ёлланмайди. Зеро, маъмурият Ғарбни ва яҳудийларни рози қилиш учун Ислом ва унинг аҳлига душманликни раво кўрмоқда».

Роя газетасининг 2021 йил 15 декабр чоршанба кунги 369-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here