Ҳукумат: Ички миграция сабабли Бишкек мактабларида нормадан ташқари 100минг ўқувчи билим олмоқда

608
0

Ҳукумат: Ички миграция сабабли Бишкек мактабларида нормадан ташқари 100минг ўқувчи билим олмоқда

“Бугунги кунда Қирғизистонда 2265 та умумтаълим ташкилотлар фаолият олиб бормоқда. Уларда 1 млн. 268 ўқувчи билим олади. Бу эса мактабларга юклатилган ҳаддан ортиқ машаққат эканлигидан далолат қилади”- деб хабар берди Қаирғизистон ҳукумати.
“Мисол учун Бишкекнинг 96 мактаби 77 минг 163 нафар талабга мўлжалланган, аммо ички муҳожирлик сабаб 173 минг 193 нафар ўқувчи таълим олади. Бу қоидадан икки баравар ортиқ”- дея келтиради вазирлар кабинети.

Шу билан бирга айни дамда мамлакатда 198 та ҳалокатли, яъни авария ҳолатдаги мактаб мавжуд. Уларнинг ўрнига янги илм даргоҳи қуриш учун тахминан 20 млрд. сом керак бўлади. Ҳукумат бу каби муаммоларга “қатъий чоралар кўришини” маълум қилди. Айни дамда мамлакат бўйлаб 134 мактаб ва 26 болалар боғчаси қурилиши жараёни давом этмоқда ва 60 таълим даргоҳларида қайта таъмирлаш ишлари йўлга қўйилган.
Ҳукумат берган маълумотга кўра, бола боғчаларига 197 минг бола қатнайди. Улар орасида 186 мингтаси давлатга оид ва маҳаллий муниципиал даргоҳларга боришади.
Ўтган йилнинг сентябр ойида таълим соҳасидаги лоиҳалар билан шуғулланадиган “Булан Институт” номидаги нодавлат ташкилот ҳисобот топшириб “келгуси 10-15 йил оралиғида Қирғизистондаги умумтаълим системаси кучли талафотга учрайди” – деб айтди.

Мутахассисларнинг айтишича агар ўсаётган авлод керакли даражада билим олмаса, бу нарса уларнинг келажагига салбий таъсир кўрсатиши муқаррар.

Изоҳ: Аслида таълим соҳаси ва соғликни сақлаш жавобгарлиги давлат шуғулланиши керак бўлган ишлардан ҳисобланади. Мактаб қуриб аҳолини билим олишига шароит яратиб бериш ҳам шулар жумласидан. Аммо афсуски давлат бу жиҳатга жиддий қарамаяпти. Мактаблардаги порахўрлик, ота-оналардан мажбурий равишда пул йиғиш каби ҳодисалар ҳукуматнинг етарли эътибор қаратмаганлигиндан далолат қилади. Мактабдаги барча муаммоларни ҳукумат ўз вақтида ечиши зарур, зеро билим олиш қанчалик ортга сурилса келажак авлоднинг саводсиз бўлиши шунчалик кўпаяди. Гарчи ҳукумат бошидаги масъул шахслар минбарда туриб тахминий кўрсатгичлар билан ҳисобот топширсада, аслида уларнинг қалбида заррача халқ ғами йўқ. Сабаби юқори лавозимли шахсларнинг ўзлари бундай муаммога дуч келмайдилар, зеро уларнинг фарзандлари хусусий таълимгоҳларда, 3 маҳал озиқ-овқат билан таъминланган ҳолда билим олишади. Уларнинг фарзандлари ҳатто умумий транспортдан фойдаланишмайди, чунки уларга алоҳида ажратилган автоулов бор бўлиб, маълум вақтда олиб бориб яна бехавотир қайтариб манзилига олиб келию қўяди. Ўртаҳол аҳолининг фарзандлари эса аянчли аҳволда таълим олишмоқда. Мисол учун Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги рақамли Киров мактаби энг обруйли мактаблардан ҳисобланади, бироқ баъзи бир синфларда 60 га яқин ва ҳатто ундан ортиқ ўқувчи таълим олади. Тасаввур қилинг бир хонада 60 та талаба бўлса уларга 45 минут вақтда ўқитучи ҳар бирига қандай эътибор қарата олади? Албатта бунинг иложи йуқ. Демак ҳар бир дарсда тахминан 10 та ўқувчига эътибор қаратилса қолган 40 талаба уйига дарсликни тушунмасдан қайтиб боради. Ўш шаҳрида 2 та янги мактаб фойдаланишга топширилган, бирини Ўзбекистон ва яна биттасини Қазоқистон раҳбарияти ўз зиммасига олиб, битказиб фойдаланишга топширди. Юқоридаги ваъдаларга ким ҳам ишонади дейсиз. Ҳукумат бошидагилар бу каби баландпарвоз гапларни гоҳ-гоҳида айтиб ўтади, бироқ ҳолат борган сари ёмонлашиб бормоқда. Чунки ўрта мактаблардан давлат бюджетига фойда йўқ, фуқароларнинг билим савияси эса ҳеч кимни қизиқтирмайди. Мамлакатга керакли кадрларга хусусий таълимгоҳлар хизмат кўрсатмоқда, табиийки бундай мактаб Ғараб сақофатини, ватанпарварлик, миллатчилик ҳиссини ёшлар зеҳнида қаттиқ ўрнашиб олишига сабабчи бўлади. Чунки хусусий мактаблардаги таълим программаси айни шу каби туйғуга асосланган жиҳатларни эътиборга олиб тузилган. Шу нуқтаи назардан ҳокимлар, депутатлар омма халқнинг вазиятини тушунмайди. «Қорни очнинг қорни тўқ билан нима иши бор»- деганларидек, раҳбарлар ҳам ўзида бўлмаган машаққатни бошқаларда ҳам йўқ деб уйлашса керак.

Аслида раҳбар қандай булиш лозим? Раҳбар энг аввало ҳар бир қилаётган амалини охират кунидаги аҳвол билан ўлчаб бажариши ёки ундан бош тортиши зарур. Мисол учун Умар(р.а.) аҳолининг дардини билиш учун кечалари кўчада юрган, узини танитмасдан оддий халқ вакиллари билан суҳбат қурган. Чунки Умар (р.а.) эртага Аллоҳнинг олдида ҳисоб беришидан қаттиқ хавфсираган. Бизнинг раҳбарларчи, бунинг акси бўлиб, улар халқ орасида то мансабга эришгунча, то депутат бўлиб олгунча арзимас совға саломлар билан кезиб юради, сайловни эртаси куни эса ҳамма нарса унутилади, нафсига қараб ҳаёт кечиради, гуё бу дунёда абадий қоладигандек йул тутишади. Одил раҳбар булиш учун энг аввало Аллоҳни таниш керак. Агар акси бўлса, ҳаммаси бекор, инсон уз нафсига қул булади. Нодавлат ташкилотлар ураётган бонглар бежизга эмас, бизнинг авлод саводсизлик чангалида қолиши аниқ, агар бу ҳол давом этса, биз катта давлатларга қул етиштириб беришда давом этамиз. Бундан Аллоҳ сақласин. Уммат бирлашиб ягона Одил Султон сайлаши лозим, исломий давлат сари ҳаракат қилиши шарт. Шундагина Уммат азизликка етади. Таълим системси тўғри йўлга қўйилади, кераксиз билимлар бартараф этилади. Уммат фарзандлари келажагига жиддий аҳамият берилади. Ҳар соҳада Мусулмоннинг фарзанди бошқаларга ўрнак бўладиган даражада фаолият олиб боради инша Аллоҳ.

Бибисора Райим қизи

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here