Россия Тожикистонга 5 млн долларлик ҳарбий техника ва қуроллар тақдим этди

620
0

Россия Тожикистонга 5 млн долларлик ҳарбий техника ва қуроллар тақдим этди

 Марказий ҳарбий округ қўмондони Александр Лапиннинг сўзларига кўра, Россия Тожикистонни Марказий Осиё ҳудудидаги асосий иттифоқдоши сифатида кўради ва миллий қуролли кучларни модернизация қилиш дастури доирасида унинг мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади.

 Россия ҳарбийлари Тожикистон қуролли кучларига беғараз асосда умумий қиймати 320 млн рубллик (5 млн доллар) ҳарбий техника ва қурол-яроғлар партиясини тақдим этди. Бу ҳақда Россия марказий ҳарбий округи матбуот хизмати хабар берди.

 Тақдимот маросими Душанбеда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг “Бузилмас қардошлик – 2019” ўқув машғулотлари якунланганидан сўнг бўлиб ўтди. 

  Изоҳ: Аслида 5 миллион доллар ҳарбий соҳа учун айтарли даражада йирик маблағ эмас. Чунки қурол ишлаб чиқарувчи давлатлар ҳарбий қурол-яроқ ва техникаларга ўта қиммат нарх белгилаган. Масалан, Россия ишлаб чиқарган “Армата” танкининг нархи буюритма кўламидан келиб чиқиб 5,5 миллион доллардан 7,7 миллион долларгача ўзгариб туради (буюритма қанча кўп бўлса нарх ҳам шунча арзон бўлади). БТР-82А нинг нархи 490 000 доллар…

 Бундан ташқари, бу давлатлар ҳеч қачон энг сўнгги русимдаги қурол ва ҳарбий техникаларни ўзига карам давлатга сотмайди ёки тортиқ қилмайди. Улар етказиб берадиган қуроллар эски қуроллар бўлиб, улардан кучли ва замонавий бўлган сўнгги авлод қуролларини ўз армияларини кучайтиришга йўналтиришади.

 Россия гарчи етказиб берган қуролларини беғараз деб иддао қилаётган бўлсада, бунинг замирида Тожикистонни ҳарбий соҳада янада ўзига кўпроқ қарам қилиб олиш, ҳарбий иштирокни янада кучайтиришни режалаштирган бўлса, бошқа томондан Марказий Осиёда тобора кучайиб бораётган АҚШнинг ҳарбий ёрдамлар кўринишида кириб келишига тўсиқ қўйишни мақсад қилган.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here