Қозоғистон Қирғизистонга 100 миллион доллар ажратишга қарор қилди

451
0

Қозоғистон Қирғизистонга 100 миллион доллар ажратишга қарор қилди

Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси “Қозоғистон ва Қирғизистон ҳукумати ўртасида евроосиё иқтисодий интеграцияси шароитларида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги Битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини тасдиқлади.

“Битимга кўра, Қозоғистон Қирғизистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқига интеграция жараёнида кўмак бериш мақсадида 100 миллион АҚШ долларлик ёрдам кўрсатади”, – дея маълум қилди Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулейменов.

Унинг таъкидлашича, ёрдам Қирғизистоннинг ЕОИИга қўшилиши бўйича “йўл хариталари”да назарда тутилган тадбирларни амалга оширишга йўналтирилган.

“Хусусан, ЕОИИ божхона чегарасининг қирғиз қисмидаги божхона инфратузилмасини яхшилаш, Қирғизистон Республикаси санитария, ветеринария ва фитосанитар тизимини ЕОИИ талабларига мос келтириш бўйича ҳаракатларга йўналтирилди”, – дея қўшимча қилиб ўтди у.

Аниқлик киритилишича, ёрдам босқичма-босқич, техник кўмак тўғрисидаги алоҳида ҳукуматлараро баённомаларга мувофиқ тақдим этилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here