Ўзбекистонга 40 давлатдан 93 нафар блогер таклиф қилинди

614
0

Ўзбекистонга 40 давлатдан 93 нафар блогер таклиф қилинди

Ўзбекистон ҳукумати 40та давлатдан 93 нафар блогер учун мамлакат бўйлаб 5 кунлик тур уюштирди. Бу каби турлар аввалда Грузия, Индия каби бир қатор мамлакатлар томонидан ҳам уюштирилган эди.

“Ўзбекистон Осиё ва Яқин Шарқнинг таниқли блогерларини йиға олди”, дейди Maximum Exposure Limited туризм бўйича маслаҳат бериш компанияси асосчиси Софи Ибботсон.

Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев халқаро фестевалга иштирок этиш учун Самарқандга келган маҳаллий ва хорижий блоггерлар билан учрашган эди. Суҳбат якунида “Кейинги йилларда Ўзбекистон дунёга очилмоқда ва халқаро ҳамжамиятга ҳақиқатни етказишга интилиш бор. Энг муҳими, муҳокама қилиш, танқид қилиш мумкин”, деган эди давлат раҳбари.

Ўзбекистон халқаро ҳамжамият олдида, мамлакатда демократик ислоҳотлар ўтказилаётганини кўрсатиш мақсадида матбуот билан бир қаторда ижтимоий тармоқдаги норасмий блогерлар хизматидан ҳам фойдаланмоқчи. Ҳозирда интернет ижтимоий тармоқларида тарқаб бораётган малумотлар, расмий малумотлардан анча илдамлаб кетди. Уларда расмий малумотлардаги каби бир қатор сцензура ва тарқатилаётган материаллар учун жавобгарлик деярли мавжуд эмас. Шунинг учун ижтимоий тармоқлар барча расмий матбуот тизимларидан, малумот тарқатишда ҳам, кўламининг кенглигида ҳам олдинга ўтиб боряпти. Давлат раҳбарларининг бу тармоққа қизиқиб, ундан ўз мақсадлари йўлида фойдаланмоқчи  бўлишаётгани фикримизга далил бўла олади.

Интернет бу – Аллоҳнинг неъматидир. Ундан куфр ёки унинг хизматчилари унумли фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Мирзиёевни ижтимоий тармоқдаги миллиардлаган одамларнинг раъйи қизиқтиряпти. Чунки халқаро сиёсат ҳам, маҳаллий давлат раҳбарлари ҳам шу жамоатчилик руҳидан тасирланишади. Ушбу жамоатчилик руҳи иймоний муҳитни пайдо қилса, жамият исломийлашади. Ислом билан куфр ўртасидаги кураш, айнан мана шу жамоатчилик фикри устида, яъни уни ўз томонига оғдириш мақсади асосида боради! Шунинг учун – модомики биз мусулмонларга даъват фарз экан – унинг энг манфаатли томонларига эътибор қаратишимиз, услуб ва манфаатли тактикалар пайдо қилиш ҳақида фикр юритишимиз ва даъват учун қулай шароитлар яратишимиз ҳам даъватга алоқадор ишлардан ҳисобланади.

Демак даъват фарз бўлгани каби, шаръий қоидага мувофиқ унга олиб борувчи барча воситалар ҳам фарздир. Шунинг учун интернетда ижтимоий тармоқдаги фикрий етакчиликни куфрга ёки уни ҳимоя қилаётган сарой блогерларига топшириб қўйишдан эҳтиёт бўлайлик! Уларнинг мақсади, ўз хожалари ва ҳокимиятда турган куфр қонуни ва қадриятларини ҳимояси учун Ислом нусусларини таъвил қилиб, мусулмонларни куфрга мойиллаштиришдан иборатдир.

Даъват бу – Аллоҳнинг динини олий қилиш учун бор имкониятларимизни сарфлаш демакдир. Имкониятларимиз Аллоҳнинг марҳамати билан жуда кенг. Ижтимоий тармоқлар даъват олиб боришда энг манфаатли тармоққа айланиб боряпти, ундан манфаатли фойдаланиш ҳақида фикрламаслик мусулмон учун жоиз эмас!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here