Кашмирнинг шижоатли аҳолиси билан қўрқоқ режим шахсияти бир-бирига қарама-қарши бўлсада, Бажва-Имрон режими босиб олинган Кашмирнинг мусулмон аҳолиси билан «бирга эканини ифодалаб», 14 август куни мустақиллик байрамини ўтказмоқчи

494
0

Кашмирнинг шижоатли аҳолиси билан қўрқоқ режим шахсияти бир-бирига қарама-қарши бўлсада, Бажва-Имрон режими босиб олинган Кашмирнинг мусулмон аҳолиси билан «бирга эканини ифодалаб», 14 август куни мустақиллик байрамини ўтказмоқчи

Покистон мусулмонлари хотирасида 14 август буюк кураш куни сифатида муҳрланган. Чунки улар шу кунда Ислом соясида яшаш учун энг бебаҳо нарсаларини сарфлашган. Лекин бу йилги байрам Ҳиндистон давлати Кашмир мусулмонларига зулмни кучайтирган кунларга тўғри келди. Ҳиндистон у ерда ўз ҳукмронлигини кучайтирар экан, мусулмонларга зулм қилишда ҳар қандай чегарадан ўтиб кетди. 14 август куни асос солинган ҳамда мусулмонлар ҳинд зулмига қарши кучли қалқон ва исломий ҳукмнинг ёйилиш нуқтаси бўлишини умид қилган давлат Ҳиндистон душманчилигига қарши қоғоз деворга айланиб қолди. Шунингдек, у Покистондаги рувайбиза ҳокимлар томорқасига айланди. Чунки ҳиндулар Кашмир ва бошқа ҳинд минтақаларида мусулмонларга зулм қилишмоқда ва Кашмирдаги мусулмонларнинг курашига барҳам бериш ҳамда Кашмир демографиясини ўзгартириш учун ўқ отар қуроллардан фойдаланмоқда. Натижада, Кашмирнинг асосий аҳолиси бўлмиш мусулмонлар майда миллатга айланиб қолмоқда. Покистон ҳокимлари бунга рамзий тадбирлар ва бекорчи шовқин-суронлар билан жавоб қайтаришмоқда. Ҳиндистон ҳукумати бу ишларни кўрмагандек ўз зулмини давом эттирмоқда. Покистон ҳокимлари эса, ҳиндларнинг охирги тажовузига қарши Покистон қуролли кучларини ишга солмади. Зеро, бу армия «мустақиллик» кунида Кашмир мусулмонларини ҳиндлар зулмидан озод қилиш учун Покистон мусулмонлари билан бирга туриши ва Аллоҳдан нусрат сўраб такбир айтиши лозим эди. Лекин Бажва-Имрон ҳукумати бунинг ўрнига 14 августни Кашмир мусулмонларини қўллаш куни деб эълон қилди. Агар Покистон мусулмонларининг оммавий босими ҳамда Покистон армиясидаги холис зобитлар ҳаракати бўлмаганда ҳукумат ҳеч нарса қилмаган бўлар эди.

Бажва-Имрон ҳукумати Кашмирдаги мусулмонларни «қўллаш» ҳақида гапирар экан, шу нарса аниқки, Кашмирдаги мусулмонлар шахсияти қўрқоқ режим шахсиятига зиддир. Кашмирдаги мусулмонлар ўзларининг оддий қуроллари билан ҳиндларнинг ярим миллионли, оғир қурол билан қуролланган армиясига қарши курашмоқда. Айни пайтда Бажва-Имрон режими оламдаги энг кучли армиялардан бирига эга бўлишига қарамасдан, «ўзини босиш» билан овора. Ҳолбуки унинг шиори ё ғалаба ёки шаҳидлик бўлиши лозим эди. Кашмир мусулмонлари ўз жонларини қурбон қилаётган ва ҳинд ҳукмронлигига қарши бирлашаётган бир пайтда, Покистон ҳокимлари қўрқоқ ҳиндлардан қўрқиб қалтирашмоқда. Қўрқоқ ҳиндлар эса, шу йилнинг 27 февралида Покистон армияси зобитларининг арзимаган зарбасидан саросимага тушиб қолдилар. Кашмир мусулмонлари Покистон армиясини ёрдамга ва чегараларни эътиборга олмасликка чақирмоқда. Покистон ҳокимлари эса, уларни «ўзини босиш» ва Кашмирдаги мусулмонларга моддий ёрдам беришни тўхтатиш орқали кишанлаб қўймоқда. Энг ачинарлиси улар ҳиндларнинг сўнгги тадбирларини Ҳиндистоннинг «ички муаммоси», деб эълон қилишди.

Эй Покистон мусулмонлари! Покистоннинг олдинги ва ҳозирги етакчилари мусулмонлар муаммоларини ҳал қилиш учун шижоатли ҳарбийларни ишга солиш ўрнига қўл қовуштириб ўтирибдилар. Бу ҳокимлар Ҳиндистон ғазабидан қўрқиб босиб олинган Кашмирдаги мусулмонларни озод қилмаяптилар. Кашмир султон Муҳаммад Фотиҳ ва Салоҳиддин Айюбий каби ҳарбий раҳбарлар қўли остида озод бўлади. Чунки улар Аллоҳга таваккул қилиб, тайёргарлик кўришгани учун Аллоҳ уларга душманлари устидан нусрат берган. Шунингдек Кашмир муаммоси Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш орқали ҳал бўлади. Чунки Халифалик Кашмир мусулмонларини озод қилиш ва Исломий Умматни бирлаштириш учун Покистон армиясини ишга солади. Зеро Пайғамбаримиз ﷺ айтадилар:

«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»

«Имом қалқондир, уни ортида туриб уруш қилинади ва у билан ҳимояланилади».

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here