Таъзия

478
0

Таъзия

 Узоқ йиллардан бери Ислом ва мусулмонларга қарши адоват билан курашиб келаётган мустабид, қаттол Имомали Раҳмон режими қамоқхонасидан яни бир даъватчи биродаримизнинг муборак жасади чиқди. Имомали Раҳмон ҳокимиятга келганидан бери Ислом дини, унинг қадриятлари, хусусан, соф исломий даъват юкини кўтариб чиқаётган мусулмонларга қарши курашини бирон лаҳза бўлса ҳам тўхтатмай давом эттириб келмоқда.

 Тоғут Имомали тожик жамияти исломийлашиб боришига, жамиятда исломий кўриниш ва қадриятлар ёйилишига тоқат қила олмагани сабабли мухлис даъватчи биродарларни узоқ муддатларга қамоққа ташлаш, соҳта айбловлар билан жазо муддатини узайтириш, ўз ғоясида сабот билан турганларни жисмонан йўқ қилишда Ўзбекистоннинг ўтмишдаги жаллоди Ислом Каримовдан заррача қолишмайди.

11 июлда унинг қамоқхоналарида яна бир биродаримиз Абдулҳамидов Собиржон Шамсиддинович шаҳид бўлди. Биродаримиз 1962 йил 1 март куни Тожикистоннинг Ҳисор тумани Шўро қишлоғида таваллуд топган эди. У мусулмонларнинг ҳозирги хорлик ҳолатини, мусулмонлар устига ўрнатиб қўйилган малай ҳукуматлар Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган золимона сиёсати натижасида мусулмонлар ўз динларига эмин-эркин амал қилиша олмаётганларини кўргач, бунга чек қўйишга қодир бўлган ечим ва йўл излай бошлади.

 Тожикистонда фаолият олиб бораётган Ҳизб ут-Таҳрир фикрлари билан танишгач, исломий ҳаётни қайта бошлаш ва мусулмонларни ҳозирги хорликдан озод қилиш мақсадида 2000 йил Ҳизбга аъзо бўлди. Даъват йўлида биродаримиз золимнинг зулми, маломатчининг маломатига заррача парво қилмади. Унинг даъват йўлидаги ҳаракати мустабид режим эътиборидан четда қолмади. Мустабид режим унинг даъватига чек қўйиш илинжида 2005 йил биродаримизни Ҳизб ут-Таҳрирга аъзоликда айблаб 4 йилга озодликдан маҳрум қилди. Аммо биродаримиз 2009 йилда озодликка чиққанидан кейин ҳам даъватини тўхтатмади. Орадан 13 ой ўтиб, 2010 йил май ойида яна шу айблов билан қамоққа олинди ва 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Биродаримиз қамоқхонада ҳам даъват фаолиятини тўхтатмади. 2014 йил жазо муддатини ўтаётган Ваҳдат туманидаги 6-рақамли қамоқхонада “даъват ишларини давом эттираётганликда айбланиб” қайта жиноий иш қўзғатилди, у билан бирга 12 кишига қайта ҳукм ўқилди ва узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилинди. Абдулҳамидов Собиржон ушбу янги жиноий иш юзасидан 21 йил жазо муддати олди ва Қўрғонтепа туманидаги оғирлаштирилган колонияга этап қилинди.

 Қамоқхонадаги оғир шароит, ғайриинсоний муносабатлар биродаримиз саломатлигига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Биродаримиз малакали тиббий хизматга муҳтож бўлишига қарамай унга етарлича тиббий муолажа кўрсатилмади. Қамоқхонадаги яшаш шароити ҳам жуда оғир бўлган. Яқинлари қамоқхона маъмуриятига бир неча бор ёши ва соғлиғидаги муаммолар сабабли уни бошқа жойга олиб ўтишни сўраб мурожаат қилишган. Бироқ “статьяси сабабли бизнинг қўлимиздан ҳеч нарса келмайди” деган жавоб олишган.

 Сурункали касаллик, қамоқхонадаги оғир шароит натижасида биродаримиз Абдулҳамидов Собиржон ака 2022 йил 11 июл куни кечаси вафот топди. Абдулҳамидов Собиржон вафот этганида 60 ёшда эди ва яна унинг учун ноҳақ тайинланган 13 йил қамоқ жазоси қолган эди.

 Биз Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳдан Абдулҳамидов Собиржон акамиз чеккан дардларини гуноҳларига каффорат қилишини, гуноҳларини мағфират қилиб, Ўзининг кенг жаннатларида ризқлантиришини сўраймиз.

 Биродаримизнинг ортида қолган фарзандлари, қариндош-уруғлари ва яқинларига сабру жамил тилаб, ўз таъзия ва ҳамдардлигимизни изҳор қиламиз. Аллоҳ сизларга гўзал сабр берсин ва сизларни чиройли сабр килишлик ортидан яхшиликлар билан мукофотласин.

 Албатта, ҳар бир мусулмоннинг, хусусан, даъват омонатини кўтаришда елкадош бўлган биродаримизнинг вафоти бизларни чуқур қайғуга солиб, қалбларимизни маҳзун қилса-да биз Аллоҳнинг рози қилувчи сўздан бошқасини айтмаймиз:

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ

“Уларга бирор мусибат келганда айтадилар: Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта Ўзига қайтажакмиз”. [Бақара 156]

 Ҳизб ут-Таҳрир – Тожикистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here