Бишкекда яна “экстремизм” ва “терроризм”га қарши чора-тадбир бўлиб ўтди

679
0

Бишкекда яна “экстремизм” ва “терроризм”га қарши чоратадбир бўлиб ўтди

 Мамлакатда “радикал ва экстремистик” мафкураларнинг ёйилиб боришини олдини олиш учун давлат куч структураси, орган ходимлари, мамлакатнинг барча ҳудудидан келган ҳуқуқ ҳимоячилари ва хавфсизлик ходимларининг вакилларини ўқитиш амалиёти бўлиб ўтди.

 Бу чора-тадбир Қирғизистон диний комиссиясига қарашли “диний вазиятни кузатиш ва назорат қилиш” бўлими билан ИИВнинг диний ва этник масалани назорат қилиш бўйича мамлакат агентлиги томонидан ўтказилди. 

 Қирғизистонда ҳам Ўрта Осиё ва бутун дунёда юз бераётганидек Ислом динига қарши кураш услуби янги стратегия асосига ўтиб боряпти. Куфр оламининг мўътадилликка асосланган бу янги кураш стратегияси, Исломга қарши курашда куфр билан муросага мойил мусулмонлар қувватига таянади. Уларни молиявий қувватлаш орқали ўз томонларига оғдириб олиш билан бир қаторда, уларни (мўътадил исломчиларни) орган ва ҳукумат ходимлари билан яқин ҳамкорликка таёрлаш ва тарбиялаш мақсадида ўқитиш иш чораларини ҳам тинмай олиб боришади.

 Куфр олами исломий юртларда таниқли диндор ва илмли мусулмонларни ўз таъсири остига олиб, уларни куч орган структуралари билан бирлаштиришга ҳаракат олиб боряпти. Бу икки тоифадан тузилган даъватчиларнинг вазифалари,  жамиятдаги исломий муҳитни мумкин қадар ўз таъсири остига олиш орқали, мусулмонларни куфрга мойиллаштиришдан иборатдир. Улар мусулмонларни, жамиятда очиқ кўриниб бораётган куфр қадриятларига, шунингдек топталиб бораётган исломий қадриятларга сукут қилувчи худбин ва бефарқ шахсияларга айлантиришмоқчи. Уламоларимизни эса, бу жирканчли ҳолатларга шаръий йўл топиб берувчи Исломий етакчиларга айлантириш орқали, жамиятда иймоний муҳитни булғаб юборишмоқчи. Бу амалиёт Мисрда куфр учун муваффақиятли якун топди. У ердаги баъзи шайхлар умматни куфрга мойиллаштириб беришда жонбозлик кўрсатиб, мусулмонларни куфрга сукут қилувчи қилиб таёрлаб беришди. Охир-оқибат куфр диндорларни ҳеч қандай манфаатсиз қолдириб, жамиятни мутлақ ўз таъсири остига олди.

 Бишкекдаги каби анжуманларнинг мақсади куфрга, унинг манфаатларига ва қадриятларига ҳамда ширкка қарши тура оладиган исломий муҳитни синдиришдир, куфрга қарши баҳоли қудрат кураш олиб бораётган мўъминларга қарши жамоий қаршилик муҳитини пайдо қилишдир! Кофирлар бевосита бу ишни амалга ошира олмайди! Шунинг учун улар ораларимиздан динини арзимас дунё матоҳларига алмаштирган худбин етакчи гуруҳни пайдо қилишмоқчи. Уларни ўз дунёқарашлари, Ислом ва мусулмонларни алдаш стротегияси ва услублари билан тарбиялаш ишларини олиб боришяпти. Биродарлар, куфр таклиф қилаётган бу манфаатлар охиратимиздаги абадий манфаатларимиз эвазига таклиф қилинмоқда. Куфр билан қориштирилган “мўътадил Ислом” лоиҳаси айнан куфрнинг ўзидир!!! Аллоҳ охиратимизни хайрли қилсин амийн!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here