Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими Кашмир бўҳронига оид кампания бошлади

540
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими Кашмир бўҳронига оид кампания бошлади

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими (ҳижрий 1440 йил 8 зул-ҳижжа, милодий 2019 йил 9 август) жума куни «Кашмир учун мусулмон армияларни ҳаракатга келтириб, уни озод этишдан бошқа ечим йўқ» номли кампания бошлади. Кампания орқали мусулмон юртларидаги армиялардан Кашмир ва бошқа босиб олинган исломий юртларни озод этиш учун нусрат талаб қилинмоқда.

Ҳиндистон Покистондан кўнгли тўқ. Чунки бу юрт ҳукмдорлари Кашмирни жиҳод ва қуролли кураш орқали озод этиш вариантини йўққа чиқариб, Кашмирдаги қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашдан бош тортишган, балки террористлар, дея уларни таъқиб остига олишмоқда. Шу боис, Ҳиндистон хотиржамлик билан Кашмир автономиясини бекор қилиб, уни ўзининг вилоятларига қўшиб олди. Агар покистонлик ҳукмдорлар Кашмирга нисбатан холис ва вафодорлик позициясида туришганда эди, Ҳиндистон бундай қадам ташлашга журъат қилолмас эди, албатта. Жинояткор яҳудий вужуди қаршисида бош эгиб турган араб давлатлари ва қўшни давлатлар ҳукмдорлари позицияси ҳам худди шундай бўлгани сабабли босқинчи кучлар зулм қилишда ҳаддан ошиб, манзилгоҳ қурилишларини кенгайтиришмоқда ҳамда Фаластинда янги вазият- воқеликни пайдо қилишяпти. Демакки, араб давлатлари ҳукмдорлари ҳам, Покистон ҳукмдорлари ҳам баб-барабар мусулмонларнинг тақдирий масалаларини ҳал этишдан воз кечиш билан Ислом ва мусулмонларга хоинлик қилишмоқда!

Покистон ҳукмдорлари позициясидан фарқли ўлароқ, Кашмир аҳли билан Покистон аҳли, жумладан Покистон қуролли кучлари сафидаги холис ҳарбийлар Ҳиндистоннинг Кашмирни босиб олганига қарши бўлиб, уни озод этиш учун Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга тайёр турибдилар. Зотан, улар Кашмирни озод эта олишларига тўла ишонадилар ҳамда ҳинд аскарларининг қўрқоқлигини ҳам, эътиқодларининг бузуқлигини ҳам яхши биладилар. Агар покистонлик ҳукмдорлар хоинлик ва малайлик йўлини тутишмаганда эди, Кашмир эрта қачон озод этилган бўлур эди. Зеро, Кашмир муаммоси озодлик маъракасида сон-саноқсиз қўшинларга етакчилик қиладиган холис қўмондонлар муаммосидир. Демакки, Покистонда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилишга ҳаракат қилиш лозим. Токи, ушбу рошид Халифалик нафақат Кашмирни озод этиш учун, балки бутун Ҳиндистон аҳлини – худди ўтмиш асрларда бўлгани каби – Қуръон ва Суннат ҳукмига итоат эттириш учун Покистон қўшинига етакчилик қилсин.

﴿إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ + لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ﴾

«Албатта мана шу улуғ бахтнинг ўзидир. Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат) учун амал қилсинлар» [Соффот 60-61]

Роя газетасининг 2019 йил 14 август чоршанба кунги 247-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here