Ливанда тобора авж олаётган миллатчилик ҳалокатдан дарак бермоқда

503
0

Ливанда тобора авж олаётган миллатчилик ҳалокатдан дарак бермоқда

Яқинда Ливан меҳнат вазирлиги Ливанда яшаётган Фаластин аҳлига ишлаш рухсатномаси бўлишини шарт қилувчи қарор чиқариб, уларга ажнабийлар сифатида муомала қила бошлади. Шундан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти бу тўғрида варақа чиқариб, қуйидагиларни таъкидлади:

«Миллатчилик иллати Ливандаги турли оқимга мансуб насронийлар ўртасида жуда авж олди. Ливанда яшовчи Фаластин аҳли ажнабий эмаслигига, балки шу юртнинг ажралмас бир қисми эканликларига, Ливан режимига улар билан чиройли муносабатда бўлиш ҳатто халқаро қонунларда кўрсатилганига қарамай, бу режим шахсиятида бузилиш борлиги кўринмоқда».

Варақада тинч йўл билан ҳақ-ҳуқуқни талаб қилишга чақирилди. Аммо жоҳилият байроқлари, миллатчилик ўлчовлари ва Сайкс-Пиконинг миллий байроқларини кўтариб чиқишдан огоҳлантирилди. Шунингдек, лагерда яшовчи аҳолининг қўшни савдогарлар билан алоқани узиб қўйишлари масаласида эса, мусулмонлар ўртасида низо келиб чиқишига сабабчи бўлиб қолишдан огоҳлантирилди. Варақада Ливан аҳлига қарата – Фаластин аҳлини давлат томонидан қилинаётган зулм ва адолатсизликдан қутқаришга ҳаракат қилиш зарурлиги таъкидланди. Кейин Ливандаги Фаластин аҳлига қуйидагича мурожаат йўлланди:

«Сиз бир нарсага алданиб қолманг: орангизда, умуман Шомдаги Сурия ва Фаластин аҳли орасида ўзларини сизларнинг тарафдорингиз қилиб кўрсатаётган, аслида ўзаро суиқасдларга тортаётганлар бор, улар учун сиз мисоли низо ёқилғисисиз, ҳушёр бўлинг».

Мусулмон сиёсатчиларига бундай мурожаат қилинди:

«Миллатчилар ўзларини қай тарафда эканликларини кўрсатишди, яъни эътиқод ва фикрларини яққол ифодалашди, бас, сиз сиёсатчиларга яна нимаси керак?! Бу манфур гина-кудуратли миллатчиликка қарши сизнинг оғзингиздан «муросасозлик» ва «аҳоли тинчлиги» каби сийқаси чиққан гаплардан бошқа нарсани эшитмаяпмиз. Биз сиздан душманона ва миллатчи ибораларни айтишни талаб қилмаяпмиз. Йўқ, биз сизлардан ўз динингиз ва аҳлингиз тарафида эканингизни ифодаловчи кучли сўзларни эшитмоқчимиз. Бас, Уммат танловлари ташқарисида турманг, акс ҳолда, сизнинг тақдирингиз ҳам сиздан олдинги ҳукмдор ва сиёсатдонлар тақдири каби бўлади. Вазият жуда оғир. Уммат ҳисобидан имзоланаётган шартномалар хиёнатга лиммо-лим тўлди. Шундай экан, йўлингизни аниқ белгилаб, Уммат билан баробар битта чўққида туринг, ички ва ташқи ёвуз ҳужумларга қарши шу тепаликдан туриб курашинг, Роббингиз ва шариатингиз буюрган томондан бошқа томонга ўтманг».

Роя газетасининг 2019 йил 31 июл чоршанба кунги 245-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here