Тожикистон ҳукумати мамлакатда туғилишни камайтиришга қарор қилди

751
0

Тожикистон ҳукумати мамлакатда туғилишни камайтиришга қарор қилди

 Тожикистон ҳукумати 2019-2022 йилларга мўлжалланган репродуктив саломатлик Давлат дастурини тасдиқлади.

 Давлат дастурининг асосий мақсади сифатида, оилани барқарорлаштиришни тарғиб қилиш, хотин-қизлар саломатлигини яхшилаш, жинсий аҳлоқ тарбияси ва исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш кўрсатилган.

 Давлат дастурида таъкидланишича, оилани режалаштириш масаласида ҳукумат томонидан кўрилган чора-тадбирлар ўзининг ижобий самарасини берди – ҳар йили 100 мингтагача исталмаган ҳомиладорлик ҳолатининг олди олинди. Репродуктив саломатлик бўйича 2019-2022 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши яқин уч йилда 450 мингдан ортиқ исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олишга хизмат қилади, дея прогноз қилмоқда ТР Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари.

 Ўтган йилнинг кузида Жаҳон банки Тожикистонга қашшоқлик даражасини пасайтириш мақсадида туғилишни чеклаш борасида тавсия берган эди. ЖБ мутахассислари Тожикистондаги қашшоқлик, ишсизлик ва меҳнат миграциясининг юқори даражада эканлигига портловчи демографик ўсиш дея хулосага келган эди.

 Айни дамда Тожикистонда бир аёлга тўртта бола тўғри келади.

Аҳолишунослар фикрича, авлодлар давомийлигини таъминлаш учун бир аёлга ўртача 2,1 нафар бола тўғри келиши керак. 2016 йили Европа Иттифоқида туғилиш коэффициенти 1,6 нафарни ташкил қилган. Бу кўрсаткич Ирландияда (2,02), Францияда (1,96), Буюк Британияда (1,91), Германияда (1,41) қайд қилинган. АҚШда яқин-яқингача бир аёлга 2,4 бола тўғри келар эди. Аммо сўнгги икки йилда бу кўрсаткич анча пасайган.

 Ғарб давлатлари ўзларида демографик инқроз юз бераётгани сабабли исломий юртларда аксинча бу кўрсаткич ошиб бораётганини бўрттириб кўрсатиш орқали мусулмон юртларда “оилани режалаштириш”, “аёллар саломатлиги”, “исталамаган ҳомиладорликни олдини олиш” баҳоналари билан мусулмон оилаларида туғишни чеклашга ҳаракат қилиб, исламофобик тадқиқотлар ўтказиб келишмоқда.

 АҚШнинг “Pew Тадқиқотлар Маркази” тахминларига кўра, туғилиш сони эътиборидан, 2035 йилга бориб, мусулмонлар сони насронийлар сонидан ортиб кетади, ўз навбатида, бу Исломни дунёдаги энг кенг тарқалган динга айлантиради.

Марказнинг билдиришича, туғилиш сони бўйича ҳалигача насронийлар пешқадамлик қилиб турибди. Бироқ марказ олиб борган тадқиқотлар, Исломнинг кенг кўламда тарқалаётгани сабабли, бу ҳолат 2035 йилга қадар давом этмаслигини кўрсатди. Чунки 2010 билан 2015 йиллар орасида бутун дунёдаги туғилишнинг юздан 31 %и мусулмон ота-оналарда бўлган.

 Мустамлакачи кофирлар манфаатларига хизмат қилувчи Жаҳон банки, Халқаро валюта фонди каби ташкилотлар ҳам исломий юртлар, ёки уларнинг тили билан айтганда “учинчи олам” давлатларига ёрдам ажратишда қашшоқлик, ишсизлик ва бошқа омилларини сабаб қилиб малай ҳукуматлардан туғилишни чеклашни талаб қилишади ва шу орқали ўзларича мусулмонлар сонини қисқартирмоқчи бўлишади. Ўзбекистон диктатори Каримов ҳам “аёллар саломатлигини яхшилаш” иддаоси билан 2009 йил 13 апрел ва 1 июлда икки қарор чиқарган ва шу қарор асосида  туғиш ёшидаги аёлларни мажбурий стерилизация (бичиш) қилиш ишлари кенг кўламда олиб борилган эди. Мазкур қарор асосида 2010-йилнинг ўзида 80000дан зиёд аёллар стерилизация қилинган эди.

Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here