Воқеа-ҳодисалар демократиянинг носозлигини, қадрият ва идеалларининг сохталигини кундан-кунга фош қилмоқда

20
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Воқеа-ҳодисалар демократиянинг носозлигини, қадрият ва идеалларининг сохталигини кундан-кунга фош қилмоқда

Британиянинг Оксфорд университети веб-сайтида нашр қилинган мақолада айтилишича, ишга жойлашиш учун характеристика билан сурат топширганда ҳижобли суратини топширгани учун ишга қабул қилинмаган муслималар 65 фоизни ташкил қилган. Ҳатто уларнинг ўзлари билан бевосита учрашилмаган ҳам. Испания ва Германияда ҳам шунга яқин кўрсаткич бўлган. Мақолада қўшимча қилинишича бу давлатларда муслималарнинг ишга олинмаслигига ягона сабаб суратлар бўлмаяпти, чунки кўпчилик аёллар ишга жойлашиш учун суратсиз ҳам характеристика тақдим этганлар ва ишга олинмаганлар ва бунга аёлларнинг мусулмонларга алоқадор тадбирларга аралашганликлари сабаб бўлган, масалан, диний марказда ёки исломий хайрия жамиятида кўнгилли фаолият олиб бориш каби.

Ўз навбатида, бунга нисбатан муҳандис Боҳир Солиҳ Ҳизб ут-Таҳрир марказий матбуот бўлими радиоси учун ёзган изоҳида бундай дейди. Бу каби воқеа-ҳодисалар илмоний демократиянинг носозлигини, қадрият ва идеалларининг сохталигини кундан-кунга фош қилмоқда. Аслида, демократиянинг моҳияти мана шу, қолган қисмлари ҳам масхарабозлик ва ёлғондан иборат. Чунки бу принципни маълум инсонлар ўз манфаатларини ўйлаб ва мақсадларига эришиш мақсадида ўйлаб топишган бўлиб, бошқаларга ва уларнинг қадриятларига эътибор ҳам беришмаган…

Демократия – бу бузуқ тузум бўлиб, уни  ҳаётдан ўчириб ташлаш учун ўрнини эгаллайдиган бошқа тузум келиши керак. Уни оламдан супуриб-йўқ қилиб ташлашга ҳамда у сабабли оламга ёйилган зулм ва бадбахтликни ўчиришга қодир ва лойиқ ягона тузум Исломдир. У раҳмат ва ҳақиқат динидир, азоб-уқубат, масхарабозлик ва алдов дини эмас. Ёлғиз Ислом инсониятга инсоф қилиб, уни залолат, тентираш ва машаққатдан раҳмат, саодат ва хотиржамликка чиқаради. Шунингдек, турли тил, ранг ва ирқдаги халқларни битта дошқозонда тоблаган ҳам, зиммийлик борасидаги ўхшаши йўқ одил илғор тизимда ғайримусулмонларга адолат қилган ҳам Исломдир».

Муҳандис Боҳир изоҳи ниҳоясида бундай деди:

«Ғарбнинг чирик цивилизацияси тугашига ва бутунлай емирилишига кўз очиб юмгунча, балки ундан ҳам қисқа вақт қолди. Зеро, унинг бузуқлигидан ҳамма жирканиб, айби ҳаммага фош бўлиб бўлди. Жуда қисқа вақт ичида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида қайта Ислом тузуми қуёши чарақлайди.

Роя газетасининг 2022 йил 10 август чоршанба кунги 403-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here