Ҳусийлар томонидан Абҳа аэропортининг нишонга олиниши инглизлар рад этган АҚШ сиёсий ечимини тезлаштириш учундир

424
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳусийлар томонидан Абҳа аэропортининг нишонга олиниши инглизлар рад этган АҚШ сиёсий ечимини тезлаштириш учундир

Устоз Шойиф Шародий – Яман

Сўнгги пайтларда Ҳусийлар фаолияти жуда тезлашиб кетди. Уларни енгилмас гигант қилиб кўрсатишмоқчи. Ҳусийлар Саудия билан чегарадош Ҳажжа муҳофазасидаги Ҳажур қабилалари минтақасида ўз нуфузини ўрнатишди. Чунки бу қабилаларни Саудия Ҳусийларга тайёр ўлжа қилиб қўйиб берди, қасддан ҳеч нарса қилмади. Сўнг Ҳусийлар бутун Қаътабани ўз назоратлари остига олишди, ҳеч машаққатсиз Золе муҳофазасидан улкан қисмни эгаллашди, осонгина катта миқдорда қурол-аслаҳани қўлга киритишди. Чунки Америка ўша ердаги қаршилик ҳаракати ичига кириб олган, Ҳусийлар эса Нажрон фронтида олға силжишга муваффақ бўлган эди. Ва ниҳоят, Саудия Арабистони баллистик ракеталар билан маълум вақт ҳужум уюштирди.

Ҳа, Абҳа аэропорти 2019 йил 12 июн чоршанба куни тонг пайтида Ҳусий жангарилари отган қанотли ракета ҳужумига учради. Ҳужум оқибатида 26 фуқаро яраланди. Яраланганлар орасида уч аёл ва иккита бола бор. Ўша куни араб давлатлари коалицияси матбуот котиби полковник Туркий Моликий бундай баёнот берди: «Тунги соат 02:20да Абҳа аэропортининг минглаб йўловчилар келиб тушадиган залига Ҳусийлар томонидан отилган ракета келиб тушди. Ҳужум оқибатида 26 фуқаро яраланди, улардан 3таси аёл ва иккитаси ёш болалардир». (Ҳудҳуд онлайн).

Ҳусийларни кучли ва уларнинг ракетасига қарши туришда Саудия режимини заиф, чекинган қилиб кўрсатилаётганидан, иккаласи ҳам Америка рози бўладиган сиёсий ечимга келишишаётгани кўринмоқда. Чунки Ҳусий билан Салмон иккиси ҳам Американинг малайи. Америка Саудия оиласи ҳукмдорларини очиқдан-очиқ ўзининг малайи эканини намойиш қилиб, Ҳусайн Ҳусийни кучайтиряпти. Зеро, Америка малайи Ҳусайн Ҳусийни айни уруш давомида нолдан бошлаб етиштирди. Бу мустамлакачи давлат Саудия ҳукмдорлари билан ошкора келишиб, «кескинлик бўронидан бошлаб, Ҳусайн Ҳусийни кучайтиришга, унга қарши бўлган ҳамма кучга зарба бериб, халқ томонидан қўллаб-қувватлантиришга ва ҳокимиятга олиб чиқишга ҳаракат қиляпти. Салмон ва унинг ўғлини провокация қилиб, уларни минтақа давлатлари бюджетидан ҳам катта миқдорда товон тўлашга мажбур қиляпти ва буни Эрон каби давлатлардан уларни ҳимоя қилаётгани билан дастаклаяпти. Шунингдек, Америка уларни илмонийликларини очиқ намойиш қилишга, холис инсонларни қувғин қилиб, қамоққа тиқиб, узоқ муддатга ҳукм қилишга ундаяпти. Буларнинг барчаси Салмонни Америка этагини ушлаётганини кўрсатиш, аммо Ҳусийнинг малайлигини яшириш билан амалга ошириляпти. Чунки шу орқали обрўси тушиб бораётган Ҳусайн Ҳусийни Яман халқи томонидан қўллаб-қувватлаб, тепаларига ҳукмдор қилиб қўйиш кўзланган.

Саудия Арабистони Америка зўрлаб тиқиштираётган сиёсий ечимга қарши эмас. У бу ечимнинг тезроқ амалга ошишини истайди. Чунки уруш мамлакат тинкасини қуритяпти, бойликларини совуряпти. Бироқ, Саудия буни истаса-да, мамлакат ичкарисида айни сиёсий ечим учун жамоатчилик қўлловини тайёрлаб олмоқчи, Ҳусийни қудратли шахс қилиб кўрсатмоқчи. Мамлакат аҳлига – сизлар нафақат Ҳусий хавфи, балки уни қурол билан таъминлаётган Эроннинг ҳам таҳдиди остидасиз, демоқчи. Ичкаридаги инглизларнинг одамларини қисти-бастига олишга уриняпти. Чунки бу одамлар ҳануз инглизлардан буйруқ олишмоқда. Уларнинг ҳаммасидан қутулмоқ осон эмас. Чунки улар ўзларини Салмон ва унинг ўғлига содиқ қилиб кўрсатишади. Шунингдек, музокара ва сиёсий ечимга зоҳирда рози бўлиб кўринишса-да, аслида ўзлари ҳарбий ечимни исташяпти. Шунинг учун Саудия Арабистони мамлакат аҳли олдида Ҳусийлардан ўзини гўё ожиз, ўзини-ўзи мудофаа қилолмаётган қилиб кўрсатишга уриняпти, уларга сиёсий ечимга рози бўлмай, унинг муваффақияти учун ён бермай иложимиз йўқ, ўртача ечим ҳаммани рози қилади, демоқда.

Аммо инглизлар сиёсий ечимга норози, музокараларни истар-истамас базўр қабул қилишяпти. Шу боис бир вақтнинг ўзида, музокараларни муваффақиятсизликка учратишга ҳаракат қилишяпти. Масалан, Ҳодий ҳукуматининг ташқи ишлар вазири Холид Ямоний истеъфо бериб, буни Ҳадида бўйича Швед конвенциясининг бажарилмаётгани, БМТ вакили Мартин Гриффитнинг Ҳусийлар томонида турганлиги билан дастаклаяпти.

Америка ўзининг такаббур-зўравонлиги билан сиёсий ечимни зўрлаб амалга оширишга муваффақ бўлиши мумкин, айниқса, инглизлар қалъаси ағдарила бошлаган бир пайтда. Бироқ Британия макр ва фирибда устаси фаранг. У ҳам Америка истаётган сиёсий ечимни муваффақиятсизликка учратиши мумкин. Мисол учун, Британия сиёсий ечимга рози бўлиши ҳам мумкин, шу шарт биланки, Ҳадидада Ҳусийларнинг сўзи ўтмасин. Агар шундай бўлса, Ҳусийлар ўз шартларини қўя олмайдиган даражада заифлашиб қолади. Бу билан Яманда энг кучли нуфуз эгаси инглизлар бўлиб қолади. Америка мана шундан ташвишланяпти ва бундай шартларга асло рози бўлмайди. У Швеция музокараларида Ҳусийлар фойдасига муваффақият қозонди. Чунки Ҳадида ва унинг уч порти ҳануз уларнинг қўлида ва назорати остида турибди.

Бу сиёсий ечим Америка истагандек муваффақиятли ҳал бўладими ёки Британия истагандек муваффақиятли ҳал бўладими, ёхуд муваффақиятли ҳал бўлмайдими, фарқсиз, Яман мустамлакачи душманлар қўлида қолаверади… Душманлар ўзларининг жиноятчи малайлари воситасида ўз режаларини амалга оширишаверади… Ўртадаги қурбонлар ҳамда икки ҳолатда ҳам бой берадиганлар Яман аҳли бўлиб қолаверади.

Яман аҳли шуни яхши англаб етмоқлари лозимки, агар мустамлакачи душманлари тиқиштираётган сиёсий ечимга рози бўлсалар, бу ёмғирдан қочиб, дўлга тутилган билан баробардир. Чунки ҳар иккала ечим ҳам ёвуз ечимдир. Масалан, урушни давом эттириш билан қонлар тўкилади, юртлари вайрон бўлади, бойликлари талон-торож қилинади ва уларнинг устидан бузуқ қонунлар зўрлаб жорий қилинади. Сиёсий ечим билан эса, куфр қонунлари татбиқ қилинишда давом этади, Ислом ортга улоқтирилиб, илмонийлик татбиқ этилишига рози бўлинади. Бу билан мусулмонлар шахсияси ўчирилади ва ўзлиги ўзгаради. Улар душманга итоат этиш ва Роббиларига осий бўлиш билан беш юз йиллик узоқликдан кўриниб турадиган ва (кофирлардан) ҳеч бирини қолдирмай ёндирадиган дўзахга равона бўлиш хавфига дуч келадилар.

Ҳамма-ҳамма яхшилик мустамлакачи кофирлар ечимларига рози бўлмай, Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини ушлаб, рошидинлар Халифалигини қайта барпо этишга ҳаракат қилишдадир. Ушбу Халифалик бутун олам Парвардигори ўзининг Росулига нозил қилган динимиз аҳкомларини татбиқ қилади. Энг тўғри чиқар йўл Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлати соясида бутун олам Парвардигори шариати татбиқ этилиши учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилишдан иборат. Аллоҳ Субҳанаҳуга дуо қилиб, Ислом Умматига Ҳизб ут-Таҳрир етакчилигида ушбу давлатнинг тез кунда барпо этилишига муяссар айлашини сўраймиз. Бу Аллоҳга ҳаргиз мушкул эмас.

Роя газетасидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here