Мирзиёев Ўзбекистоннинг “Лукойл”дан 600 миллион доллар қарзи борлигини тан олди

796
0

Мирзиёев Ўзбекистоннинг “Лукойл”дан 600 миллион доллар қарзи борлигини тан олди

 Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 июн куни Сенатда нутқ қилар экан, “Лукойл” компаниясидан 600 млн доллар миқдорида қарз борлигини тан олди.  

 Reuters агентлиги март ойида Ўзбекистон «Лукойл”дан 2018 йилда газ етказиб бергани учун қарздор бўлиб қолгани ҳақида хабар қилган эди. Компания Ўзбекистонда Қандим-Ховузак-Шоди-Қўнғирот ва Жануби-Шарқий Ҳисор лойиҳаларида маҳсулотларни бўлиб олиш шарти билан иш олиб бормоқда. Лойиҳаларда ишлаб чиқарилган газ асосан Хитойга етказиб берилади.

 600 млн долларлик қарз Ўзбекистон бир қисм газни ички бозорга олиб қолгани сабабли вужудга келган, маҳсулотни бўлиб олиш тўғрисидаги келишувда эса қазиб олинаётган барча газ экспорт қилиниши кўзда тутилган.

 Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон бугунги кунда “Лукойл”дан ички бозорга сотиш учун 146 доллардан газ харид қилиб, уни аҳолига 40 доллардан сотмоқда. Ҳар бир 1000 куб метр ўртасидаги 100 долларлик фарқ 600 млн долларлик қарзни пайдо қилган.

 Изоҳ:

АҚШ бошчилигида ташкил этилган Бирлашган миллатлар ташкилоти фақат мустамлакачи давлатлар манфаатини ҳимоя қилувчи турли туман халқаро қонунларни қабул қилиш орқали “учунчи олам” давлатларини сиёсий, иқтисодий жиҳатдан қарам ва қашшоқликдан бошини чиқармаслик ва бу каби давлатларни фақат хомашё базаси сифатида ушлаб туришга хизмат қилади.Бу қонунлар натижасида “мустақиллик”ни даъво қилувчи Ўзбекистон каби давлатлар ҳатто ўз табиий бойликларига ҳам эгалик қила олишмайди. Бу “мустақил” давлатларнинг раҳбарлари ўз курсиларини сақлаб қолиш илинжида йирик давлатлар қўйган шартларни қабул қилаверган. Мана бугунга келиб ўша келишувлар халқ бошига бало бўлмоқда. Ўзбекистон халқи ўз газига ўзи эга чиқолмай изғирин кунларда тезак ёқиб кун кечиргани етмаганидек, яна ўз гази ҳисобига улкан қарз ботқоғга ботиб боряпти. Ўзбек гази ҳузурини эса Россия ва Хитой давлатлари кўряпти.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here