Қирғизистон: “Сиёсий ҳайит”

760
0

Қирғизистон: “Сиёсий ҳайит”

 Жорий йил 3-июн тунида шаввол ҳилоли кўрингани шаръий тасдиқини топган бўлишига қарамай, Қирғизистонда 4-июн, яъни Ҳайит кунида рўза тутилиб, Ҳийит намози бир кун кеч ўқилди. Бунга давлат ва муфтиёт томонидан ҳайит куни расмий тарзда хато белгиланиши сабаб бўлди. 2014-йилги Рамазон ҳайтида ҳам шундай бўлган эди. Ўша вақтда муфтиёт ходимлари ўз хатоларини билганлари сабабли “бу ҳайит сиёсий ҳайит бўлиб қолди” дейишган эди.

 “Сиёсий ҳайит” – дарҳақиқат буни оламий ва халқаро сиёсий маъноси бор. Оламий сиёсат жиҳатидан қараганда, ҳайитларни бундай турлича белгиланиши кофирларнинг Исломга қарши курашига хизмат қилади. Чунки, мусулмонларнинг бир кунда ҳайитни нишонлашлари, уларни шу масалада фикр ва туйғу жиҳатдан бирлаштиради. Бу эса, мусулмонларнинг бошқа масалаларда ҳам бирлашишларига ўз ҳиссасини қўшади. Шу сабабли кофирлар ҳайитни турли кунларда нишонланишидан манфаатдор. Масалан, бу йил Саудия, Туркия ва Россиянинг ҳайитни нишонлаши шаръий нишонлаш билан бир вақтга тўғри келди, бироқ, уларнинг олимлари эса “ҳар бир давлат фуқаролари ўз ҳукуматларига итоат қилишлари керак” дейишди. Бундай бузуқ фикрлардан мақсад, ушбу давлатлардаги мусулмонларни бир бутун Ислом давлатида бирлашишдан чалғитишдир.  

 Халқаро сиёсатдан олиб қараганда, бундай “сиёсий ҳайитлар” малай ҳокимларимизнинг мустамлакачи хожалари билан муносабатига қараб белгиланади. Масалан, 2014-йили Қирғизистонда Россия таъсири кучайиб кетган эди (ўша йилнинг июнида Россия Бишкекдан АҚШнинг авиабазасини чиқариб юборган эди). Яна ўша йили Рамазон ҳайит Россияда 28-июлга белгиланиб (аслида 27-июлда бўлиши керак эди) Қирғизистон Россияга эргашди. Ўша вақтда Қирғизистон муфтиёти ўзларининг ҳайитни белгилашларига деярли Россия мфтиёти сўзларини “далил” қилиб келтиришган, ҳеч қандай шаръий далил келтиришган эмас.

 Жорий йилдаги ҳайитни белгилаш, халқаро сиёсий мавқеъдан қараганда, ундан фарқ қилади. Ҳозир АҚШнинг Ўрта Осиёдаги сиёсати қайтадан жонланиб бормоқда. Бу сиёсатнинг асоси – Ўрта Осиё давлатлари орасида интеграцияни кучайтириб, бу орқали мазкур давлатларнинг Россияга бўлган қарамлигини камайтиришдир. Бу сиёсатдан айниқса, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари манфаатдор. Буни уларнинг сиёсий-иқтисодий муносабатларида кўряпмиз. Шунингдек, АҚШ Ўрта Осиё давлатларининг Афғонистон орқали Осиёнинг бошқа давлатлари билан бўлган интеграциясини кучайтиришга ҳаракат қиляпти. Бу соҳада бир нечта йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. АҚШнинг Ўрта Осиёга нисбатан бундай сиёсий йўналиши доирасида ўтган йили Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳайитларни бир кунда нишонлашга келишиб олишди. Кейинчалик бунга Тожикистон ҳам қўшилди. Ўтган йили Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтиётлари келишиб, ҳайит кунини олдиндан белгилашди. Жорий йилда ҳам Алматидаги В.Г. Фесенков номидаги фазовий тадқиқотлар ва технологиялар миллий маркази маълумотларига таяниб Рамазон ойи бошланишини олдиндан белгилаб қўйишди. Бу 6-май куни қилиб белгиланди. Шунга мувофиқ Рамазон ҳайитини ҳам худди шундай олдиндан белгилаб қўйилди. Шу сабабли ҳам муфтиёт ҳеч бир шаръий далилларсиз ва ақлга ҳам сиғмайдиган баҳоналар билан ушбу хатосида қатъий туриб олди.

 Демак, бу йилги ҳайитдаги чалғитув АҚШ манфаатларига хизмат қилди. Шунинг учун ҳам Қирғизистон президентини қуйидаги давлат раҳбарлари табриклашди:  

 Ўрта Осиёдан Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон президентлари, шунингдек, Қозоғистонинг амалдаги ва собиқ президентлари, Озорбайжоннинг АҚШга малай президенти, Афғонитоннинг АҚШга малай президенти ҳамда Ғарбга малай араб ва бошқа мусулмонлар мамлакати давлат раҳбарлари.

Шу мунобат билан Қирғизистон мусулмонларига мурожаат қиламиз:

 Эй давлат раҳбарлари, сизлар фуқаролар билан давлат ўртасидаги муносабатларга тааллуқли ҳар бир амал учун жавобгарсиз. Кофир хожаларингиз ўртасидаги курашда “қўғирчоқ” бўлиб, Аллоҳнинг динига қарши чиқишни бас қилинг. Бу дунёда малайлик хорлигини тортяпсиз, охиратда дучор бўладиган хорлигингиз эса аламли азоб бўлади.

 Эй муфтиёт ходимлари, ҳайитни белгилашдаги юқоридаги каби сабабларни кўриб туриб ҳам, барча мусулмонлар жавобгарлигини ўз зиммангизга олдингиз, Аллоҳдан қўрқинг! Мустамлакачи кофирларнинг дунёси учун ўз охиратингизни қурбон қилманг, сизлар бунинг эвазига қўлга киритишни истаётган дунё матолари энг арзимас нарсадир.

 Эй мусулмонлар, Ҳайитни белигилаш каби жазмий ҳукмларга зид амал қилишда сусташлик қилманг, гарчи адаштирувчилар сизларнинг гуноҳларингизни ўз зиммасига олса ҳам, бироқ бу нарса сизларни Аллоҳ олдидаги жавобгарликдан сақлаб қолмайди. Шу сабабли сизлар бундай мункарлардан қайтариб, тўғрисига эргашишингиз вожиб. Шунинг учун Исломингизни ўрганиб, тўғри амал қилишга ҳаракат қилинг. Шунингдек, барча мусулмонлар учун Ҳайитни бир кун қилиб белгилаб берадиган Ислом давлатини барпо қилишдаги фикрий-сиёсий курашга қўшилинг! 

 Абдулҳакийм Қорахоний

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here