Ҳозирги халқаро вазият Чеченистоннинг Россияга тобеликдан қутулмоғи учун қулай вазиятдир

1295
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳозирги халқаро вазият Чеченистоннинг Россияга тобеликдан қутулмоғи учун қулай вазиятдир

Доктор Фараж Мамдуҳ

Барча давлатлар ва тирик халқлар мустамлакачидан озод бўлишни истайди. Аммо мустамлакачини ҳайдаб чиқариб, ўрнига – худди бугунда мусулмон юртларидаги ҳолат каби – унинг истаги бўйича ҳаракат қиладиган ҳукмдорни олиб келиш билан мустақиллик амалга ошмайди. Балки суверенлик ва ҳокимият юрт аҳлининг қўлида бўлсагина мустақиллик бўлади.

Мустақилликнинг халқ ва миллатлар тўлашлари керак бўлган бадали мавжуд ва бу қимматга тушади. Бироқ, ушбу бадал мустақиллик олиб келадиган катта ютуқ ва йирик даромадлар билан ўлчанмайди. Чунки тобелик билан мустақиллик ўртасидаги фарқ мисоли қул билан хўжайин ўртасидаги, хор билан азиз ўртасидаги фарқдир. Зеро, қул озод бўлиш учун ҳар қанча катта бадал тўламасин, барибир хўжайинлар, ҳурлар ва азизлар замонига қараганда, бу арзимас кичик бадал бўлиб қолаверади.

Дарҳақиқат, Ислом Уммати бошқа умматларга тобе бўлиб яшаши шаръан ҳаромдир. Тўғри, Ислом Уммати ҳар соҳада биринчи ўринни эгалламоғи лозим. Аммо шу билан бирга, унинг зиммасига Аллоҳнинг дини ва Росулининг рисолати ҳам омонат юкланган… Бас, шундай экан, қандай қилиб у бошқа халқлар ва умматларга тобе бўляпти?! Қандай қилиб мустамлакачи кофир Ғарбга тиз чўкиб итоат қилишга рози бўляпти?! Ахир, Аллоҳ Таоло

وَلَن يَجْعَلَ اللَّهُ لِلْكَافِرِينَ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ سَبِيلاً

«Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай» [Нисо 141]

деб айтмаганми?!

Ҳақиқий мустақилликка эришиш учун ҳарбий жиҳатдан озод бўлиш билан бир қаторда, фикрий ва сиёсий жиҳатдан ҳам озод бўлиш даркор. Зеро, қуллик менталитетига ўрганиб қолган халқлар мустақил бўлолмайди. Шунинг учун халқларни итоатгўйлик ва тобеликка тушириб юборган фикрларни ўзгартириб, уларни ўрнига мустақиллик, озодлик ва суверенликка кўтарадиган фикрларни бериш керак. Бусиз ҳар қанча уринишлар беҳуда ва бефойда бўлиб, қилинган барча саъй-ҳаракат ва энергиялар зое кетади. Қуйидаги каломни айтган Аллоҳ Таоло ҳақ сўзлаган:

إِنَّ اللهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنْفُسِهِمْ

«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас» [Раъд 11]

Айнан фикрлар, тушунчалар ва ишонч-қаноатлар хўжайинни қулга, қулни хўжайинга айлантиради. Бунга воқелигимизда мисоллар жуда кўп. Улардан бирига Чеченистонни мисол қиламиз. Чеченлар Аллоҳнинг душмани бўлган Россияга қарши жиҳод ва қаршилик байроғини кўтариб чиқдилар. Жавҳар Дудаев ва Шамил Басаев сингани мард мужоҳидлар Россиядан мустақил бўлиш учун қаҳрамонлик ва ҳақиқий ҳаракатнинг энг яхши намунасини кўрсатдилар. Дарҳақиқат, чеченлар (Аллоҳ раҳмат қилсин) Жавҳар Дудаев етакчилигида Россиядан мустақил бўлишга муваффақ бўлишди ва уни ўша пайтдаги тинчлик шартномасига хорларча имзо чекишга мажбур қилишди. Бу ҳолат Қодиров ва унинг ўғли Рамзан ҳокимиятга келгунга қадар давом этди. Бу иккаласи Россия иродасига боғлиқ бўлмаган, мустақил, озод ва ўжар чеченларни кофир Путин режими истаган тарафга ўйнатадиган шахмат доскасидаги пиёдаларга айлантириб қўйди.

Ҳа, Чеченистон ўз мустақиллигини йўқотиб, яна Россия бағрига қайтди. Аввал ўжар рақиб ва мағрур душман бўлган бўлса, ҳозирга келиб, душманига қарши отадиган Россиянинг найзасига айланиб қолди. Аҳвол шу даражага етдики, Чеченистоннинг ҳозирги президенти Рамзан Путиннинг мусулмон ўғли, деб аталмоқда. Хўш, ўзгарган нарса нима ўзи?! Одамлар ўзгардими ёки уларнинг фикрлари, тушунчалари ва ишончлари ўзгардими?! Қайта мустақил бўлиб, Россиянинг томоғига суяк бўлиб тиқилишлари учун уларга нима етишмаяпти?! Шубҳасиз, айнан Қодиров ва Ўғли Рамзаннинг чечен халқига сингдирган янги тушунчалари чеченларни Россияга батамом тобега айланишларига сабаб бўлди.

Чеченлар билан афғонлар ўртасидаги ўхшашликни мисол сифатида айтадиган бўлсак, бу халқларнинг иккаласи ҳам Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни севади. Тарихлари қаҳрамонлик ва мардликларга тўла бу икки халқ асрлар давомида кофирларни турли йўқотиш ва мағлубиятларга учратиб келган. Бироқ, бугунги кунда афғонлар Американи катта йўқотишларга учратиб, қочиб чиқишга мажбур қилишган бўлса, бу ёқда Қодиров билан ўғли Рамзан Путин кўмагида ҳокимиятни эгаллашди ва чеченлар ўз мустақиллигини йўқотди. Мана, чечен аскарлари Россия манфаати учун украинларга қарши курашиб, Россиянинг шон-шарафи учун Украинада ўлдирилмоқда!

Россия бугунги кунда Украинада қаттиқ азоб чекмоқда. У қоронғи туннелга кириб қолган бўлиб, унинг охирида ёруғлик деярли кўринмаяпти. Уни мағлуб этиш ҳамда энергия ва ресурсларини қуритиш учун бутун Ғарб унга қарши тўпланган. Мана шундай бир вазиятда хоин Рамзанга қарши инқилоб қилиб, Украинадан чиқиб олишдан ҳамда Россияни баттар кризисга тиқиб, бурнини ерга ишқашдан чеченларни нима тўсяпти?! Мард-қаҳрамон чеченлар қайта ўз мустақилликларини тиклаш учун Россияга қарши фронт очсалар бўлмайдими?! Нусрат учун ва Россиядан мустақилликка эришиш учун қилинган жанг Украинада Россия шон-шавкати учун қилинган жангдан яхши эмасми?! Қаҳрамон чеченлар учун ҳозирги қулай вазиятни ғанимат билиб, Россия бошдан кечираётган оғир аҳволдан ўз мустақиллигини қайта тиклаш йўлида фойдаланиш вақти келмадими?!

Роя газетасининг 2023 йил 5 апрел чоршанба кунги 437-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here