Европарламент сайловлари: Европа иттифоқи йўналиши

534
0

Европарламент сайловлари: Европа иттифоқи йўналиши

 23-26 май кунлари Европа иттифоқи ҳудудида Еропарламентга сайловлар бўлиб ўтди, Европарламент 751 ўриндан иборат. Албатта бу сайловда ультра миллатчилар (ашаддий ўнгчилар, евроскептиклар) кўпчилик овоз олиша олмаган бўлсада, ўз таъсирларини кўрсатиб қўйишди. Аввалдан ҳукмрон партия бўлиб келган евроиттифоқчи партиялар бу сафар аввалги сайловлардаги каби муваффақиятга эриша олишмади.

 Европарламент сайловлари сайтида (election-results.eu) эълон қилинган дастлабки натижаларга кўра, христиан-демократлар иттифоқи “Европа халқ партияси” 178, уларнинг иттифоқдоши “Социал-демократлар”  эса 153 ўринга эга бўлишади. Бу партиялар аввалдан Европарламентда ҳукмрон партия бўлиб келишган, бироқ, ҳозир уларнинг машҳурлиги камайиб бормоқда. Сабаби, 2014-йили “Европа халқ партияси” 216 ўринга, “Социал-демократлар” эса 185 ўринга эга бўлиб, кўпчилик коалициясини тузишган эди. Эндиликда, айни натижаларга мувофиқ, бу икки фракция кўпчлик коалициясини тузиш учун яна бир партия билан иттифоқ тузишга мажбур бўлади.

 Миллатчилар (ашаддий ўнгчилар, евроскептиклар) эса тобора машҳурлашиб бормоқда. Масалан, “Миллатлар ва эркинликлар Европаси” 2014-йили 36 ўринга эга бўлган бўлса, жорий сайловда 58 ўринга эга бўлади, “Озодлик ва бевосита демократия учун Европаси” 2014-йили 42 ўринга эга бўлган бўлса, бу сафарги сайловда 54 ўринга эга бўлиши кутилмоқда. “election-results.eu” сайтининг маълумотига кўра, сайлов натижаларига мувофиқ евроскептиклар 751 ўриндан 182тасига эга бўлишади. Уларни евроскептиклар деймизми ёки миллатчилар деймизми, бу ўта ўнгчилар асосан Польша, Франция, Биритания, Венгрия ва Италияда кўп овозга эга бўлишди.

 Мазкур сайловлар Европадаги муҳитни кўрсатиб турипти. Аслида барча капиталистик давлатлар мафкуравий инқирозни бошидан ўтказмоқда. Аниқроқ қилиб айтганда, бу ўлкада одамлар демократия, глобализация, мульти-маданият фикрларидан юз ўгириб, миллатчилик, протекционизм (ҳимоячилик сиёсати)га оға бошлашди. Илгари ғарбликларни демократик мафкура бирлаштириб келган. Энди бўлса миллатчилик таъсири, ҳатто юқорида кўрсатиб ўтилганидек миллатчиликнинг муваффақият қозониши демократияни заволга юз тутаётганини билдиради.

 Ҳорун Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here