71 йилдан бери Фаластин истило остида…, қирғин олови аланга олмоқда…

466
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

71 йилдан бери Фаластин истило остида…, қирғин олови аланга олмоқда…

Бас, ёрдам бериш учун мусулмон армияларининг ҳаракатга келиши вақти келмадими?!

Маан ахборот сайти (ҳижрий 1440 йил 8 Рамазон, милодий 2019 йил 13 май душанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади:

«Фаластинлик шаҳидлар ва араб шаҳидлари сони 1948 йилдан бугунга қадар 100.000 нафарга етди. Ақсо интифозасидан бери (яъни 2000 йил 7 майдан 2019 йил 7 майга қадар) 10.853 нафарга етди. Таъкидлашларича, 2014 йил энг қонли йил бўлган, ўшанда 2.240 киши шаҳид бўлган, улардан 2.181 шаҳид Ғазо секторида бўлиб, аксари «Исроил»нинг Ғазога қилган ҳужумларида шаҳид бўлганлар. 2018 йилда Фаластинда 312 нафар инсон шаҳид бўлди, улардан 57 нафари болалар, уч нафари вояга етган қизлар, 15 нафарининг жасадини босқинчи яҳудийлар ҳамон бермай ушлаб турибди».

Роя газетаси шарҳи:

Бу статистик маълумотлар яҳудийлар босқинчилигидан то шу кунга қадар муборак заминнинг қай аҳволга келганини кўрсатмоқда ҳамда 1948 йилдан буён барча соҳада вазият тобора ёмонлашаётганини очиқ намоён этмоқда. Шунингдек, яҳуд вужуди ушбу муборак заминга мустамлакачи Ғарб томонидан ўрнатилиб, Ғарб ва унинг малайлари тарафидан боқийлиги таъминлаб келинар экан, айни статистик маълумотлар бу вужуднинг шунча вақт мобайнида Фаластинни вайрон қилишга бор кучини сарфлаётганини ҳам кўрсатмоқда.

Айни статистика яна шунга ҳам гувоҳлик бермоқдаки, тинчлик ташаббуслари, барча халқаро, регионал ва маҳаллий шартномалар яҳуд вужуди учун қулай имконият яратмоқда. У айни имкониятдан фойдаланиб, зўравонлик қилишда, майдонини кенгайтиришда, кучайишда ва ушбу муборак заминга бутун олам ёмон кўрган кимсаларни жалб қилишда ҳаддан ошгандан ошяпти. Бу эса, зудлик билан жарроҳлик амалиётини бошлаб, айни ифлос иллатни тубидан кесиб-суғуриб ташлаш зарурлигини кўрсатади. Бундан бошқа ҳар қандай чора бу душманга кучайиши, кенгайиши ва мусулмонлар қони, замини ва муқаддас даргоҳлари ҳисобига мустаҳкамланиши учун қулай вақт беради.

Роя газетасининг 2019 йил 22 май чоршанба кунги 235-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here