Эй Яман аҳли! Мустамлакачилар ечимини рад этмоқ вақти келди

477
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй Яман аҳли! Мустамлакачилар ечимини рад этмоқ ва бир-бирига қарши жанг қилаётган нодонларни тийиб қўймоқ вақти келди

Ямандаги сўнгги воқеалар, шунингдек, Ҳусийларнинг денгиз портларига қайта жойлашиши хусусида Ҳизб ут-Таҳрир – Яман вилояти матбуот бўлими чиқарган матбуот баёнотида бундай дейилади:

«Яман аҳли малай ва қўғирчоқ ҳокимлар туфайли улкан балоларга йўлиқди. Ҳокимлар улар чекаётган машаққатларга эътибор бермаяпти, нолаларига қулоқ тутмаяпти. Инглиз малайлари Ҳодий, Али Муҳсин Ахмар ҳамда уларнинг издошлари меҳмонхоналарда роҳат ва фароғатда яшаётган бир пайтда, Яман аҳли оч, яланғоч ва қўрқувда кун кечирмоқда. Бунга муқобил ўлароқ Ҳусийлар текинхўрлик қилишмоқда ва шимолдаги уларнинг бошқаруви остида бўлган кишиларга солиқ солиш, бож йиғиш орқали кучини кўрсатишмоқда ҳамда инсонпарварлик ёрдамларини ўзлаштириб олишмоқда. Уларнинг етакчилари эса, роҳат фароғатда яшамоқда.

Швецияда тузилган иттифоқ қарорлари ҳануз ижро қилингани йўқ. Ҳусийлар жамоаси душанба куни Яман ғарбидаги Ҳадида шаҳри портларига кучларни қайта жойлаштириш амалиёти якунига етганини (яъни, ўзлари чиқиб кетишганини) эълон қилди. Бу ишлар – БМТ Ҳадидадаги Ҳусий жангарилари томонидан қайта жойлаштириш амалиёти қисман амалга оширилгани тўғрисида баёнот бераётган ҳамда Ҳодий ҳукумати бу нарсани инкор қилиб, уни бир томонлама ҳаракат, деб айблаган бир пайтда содир бўлмоқда».

Матбуот баёнотида яна таъкидланади:

«Шу нарса аниқки, Ҳусийлар ортида БМТ, хусусан ундаги таъсир кучига эга бўлган Америка турибди. Британия эса, Америкага қарши тузоқ қўйиб фурсат туғилиши билан Яман ечимига тўсқинлик қилаётган бўлса-да, Америка режасига кўра юришга мажбур. Ҳодий, унинг ҳукумати, Бирлашган Амирликлар ва унга тобе кучлар Британия малайларидир. Айни пайтда уларнинг позицияси заиф, аммо Ҳусийлар позицияси кучли. Америка уларни Яманда узоқ пайтдан бери илдизи кучайган Британия нуфузини синдириш орқали ҳокимиятга олиб келмоқчи».

Баёнот сўнггида Яман аҳлига бундай мурожаат қилинади:

«Эй Яман аҳли, ҳозир биз ушбу муборак ой, Қуръон нозил бўлган ва юртлар фатҳ қилинган рамазон ойида турибмиз. Шундай экан, мустамлакачи БМТ ечимларини улоқтириб, бир-бири билан уришаётган аҳмоқ тарафларни тийиб қўйиш вақти келди. Шунингдек, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тиклаш орқали Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилишга ҳаракат қилиш вақти келди. Халифалик фарзлар тожи бўлиб, лоқайдлик қилмай, уни барпо қилишга шошилиш лозим. Шундай экан, Роббингизни рози қиладиган, душманларингизни ғазаблантирадиган ҳамда сиз учун куч, ҳурмат ва фаровон турмушни рўёбга чиқарадиган ишга шошилинг».

Роя газетасининг 2019 йил 22 май чоршанба кунги 235-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here