Ислом нажот йўлимиздир

58
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ислом нажот йўлимиздир

Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти 2022 йил 22 май якшанба куни «Исломга асосланган туб ечим нажот йўлимиздир» номли намойиш ўтказди. Намойиш Ислом ва унинг аҳкомларига очиқ қарши бўлган ва мусулмонларнинг мустамлакачи ғарблик душманлари билан тил бириктирилган ҳолда тузилган сиёсий илмоний лойиҳаларга қарши ўтказилди.

Намойиш шаҳар майдони олдидаги «Савро» кўчасида тартибли равишда ўтказилган эса-да, бироқ шунга қарамай, хавфсизлик кучлари майдонни ўраб олиб, пойтахт трассасини казармага айлантириб юборишди… Катта сондаги полиция кучлари келиб, машиналари билан кўчанинг икки томонини тўсиб, шаҳар майдонига туташувчи барча йўлларни ёпиб қўйди. Шунга қарамай, Ҳизб аъзолари кўчанинг охирги қисмида тўпланиб, намойишни ўтказишга муваффақ бўлишди. Бироқ, яҳудийлар хавфсизлигини таъминловчи бу режим ҳамма томонни қамал қилиб, одамларнинг намойишга келиб қўшилишларига йўл қўймади. Бунинг устига, Ҳизбнинг бир неча аъзоларини ҳибсга олди ва кейинроқ қўйиб юборди.

Таъкидлаш жоизки, намойишда қуйидаги мазмунда учта маъруза қилинди:

Биринчи маъруза: Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти матбуот бўлими раиси устоз Хубайб Карбока хавфсизлик кучлари билан содир бўлган тўқнашув ортидан оташин маъруза қилиб, Тунис ҳукмдорлари хиёнатлари, коррупция ва коррупцион режимни ҳимоя қилаётган ҳукуматлар ҳақида гапирди. Халқаро Валюта Фондининг кўрсатмаларига бўйсуниб, юртдаги вазиятни издан чиқарилишининг ва аҳлини хор-зор қилишнинг жавобгарлигини бутун расмий доиралар зиммасига юклади. Барча томонларни кризислардан қутқарувчи ягона ечим сифатида Исломга маҳкам амал қилишга чақирди. Холис ва ростгўй инсонлар ҳақида сўз юритиб, «агар бу инсонлар Исломни татбиқ қиладиган бўлса, уларни бошларимизга қўямиз», деди. «Бизга Аллоҳ изни ила яқинда Халифалик ваъда этилган ва бу ҳам ваъда, ҳам башоратдир», дея Тунис аҳлига хушхабар йўллади.

Иккинчи маъруза: Устоза Фотима Арус ўз маърузасида давлат Исломни татбиқ этган ва мусулмонлар унинг соясида яшаган асрлар ҳақида сўз юритиб, унда диний озчилик ёки қашшоқлик, ишсизлик, терроризм ва бадбахт ҳаёт каби бугун бизни ўз оловида жизғинак қилаётган муаммолар бўлган эмас, деди. Маърузаси сўнгида Тунис аҳлини бундай режимни илдизи билан юлиб ташлашга ва мусулмонларни ла илаҳа иллаллоҳ рояси остига бирлаштирижак Ислом ҳокимиятини барпо этишга даъват қилди.

Учинчи маъруза: Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти сиёсий бўлими раиси устоз Абдурауф Омирий ўз маърузасида ҳақ билан ботилни яққол ажратиб бериб, биз бугун бошдан кечираётган ҳолат партиялар ўртасидаги сиёсий кураш эмас, балки сиёсатчиларнинг мустамлакачиларга хизмат қилиш устида ким ўзарга беллашишларидир, деди.

У яна қуйидагиларни таъкидлади: «Бу аҳволга тушишимизга сабаб ўз ишимиз ўз қўлимизда эмас, чунки ўнлаб йиллар давомида ишимизга ажнабийлар бурун суқишди ва расмий доира мустамлакачи душманларимиз буйруқларига мувофиқ зўравонлик билан ҳукм юритишди… Бугунги кундаги сиёсатчиларнинг ҳар бири Ғарб режаларига тобе ва барчасининг шундай сиёсатчилар бўлиши исталган… Биз Ҳизб ут-Таҳрир фақат Тунисда қандайдир исломий давлат барпо қилмоқчи эмасмиз. Йўқ, балки мақсадимиз бутун Ислом Уммати учун давлат барпо қилмоқдир».

Ушбу намойишда «Шубҳасиз, шубҳасиз, ечим Исломдадир», «Ла илаҳа иллаллоҳ, ал-Хилафа ваъдуллоҳ», «Уят, уят, қўзғолондан кейин мустамлака», «Шармандалик, шармандалик, қўзғолонни долларга сотишди», «Ён бериш ва таслим бўлишга йўл йўқ, Тунис ҳомийси Ислом», «Етакчимиз тоабад, саййидимиз Муҳаммад», каби шиорлар кўтариб чиқилди.

Роя газетасининг 2022 йил 1 июн чоршанба кунги 393-сонидан

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here