Рамазон ойида хижобга қарши кураш кучайиб бормоқда

592
0

Рамазон ойида хижобга қарши кураш кучайиб бормоқда

 “arab.com.ua” сайт хабар қилишича, Франция парламенти юқори палатаси ота-оналар ва ўқувчилар биргаликда саёҳатга чиқган вақтларида ўқувчиларнинг оналарига ҳижоб кийишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Мазкур қонун лойиҳасини консерватив республикачилар партияси таклиф қилди, қонунни 186 депутат қўллаб, 159 депутат қарши овоз берди. Энди бу қонун лойиҳаси кучга кириши учун парламентнинг қуйи палатаси уни қабул қилиши керак. Республикачи партия депутати Жаклин Юсташ-Бринионинг айтишича, қонун лойиҳаси мактаб томонидан ташкил этиладиган саёҳатларда дунёвийликни юзага чиқаришдаги ҳуқуқий бўшлиқни бартараф этишда ёрдам беради.

 Маълумки, Рамазон ойи бошланишида Россиянинг Пенза шаҳридаги 20дан ошиқ мактабларда ҳижоб кийиш тақиқланди. Бу қарор экстремистик ҳаракатларга қарши туришга қатарилган деб айтилди. Рамазон ойининг 4 кунида эса Австрия парламенти мактабларда ҳижоб тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилгани маълум бўлди. 

 Бири дунёвийликни, яъни, динсизликни ҳимоя қиляпман деса, бошқаси экстремистик ҳаракатларга қарши курашяпман дейди. Ғарбликлар мана шундай баҳоналар билан Ислом ва мусулмонларга қарши курашади.

Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here