Европа Иттифоқининг мавҳум келажаги

533
0

Европа Иттифоқининг мавҳум келажаги

 “YouGov” халқаро социологик хизмати Европа Иттифоқида сўров ўтказди. Ўтказилган сўров натижаларига кўра, европаликларнинг ярмидан кўпи Евроиттифоқи яқин 20 йил ичида парчаланиб кетади деган фикрда. Франция, Германия, Бельгия, Италия, Нидерландия, Австрия, Словакия, Руминия, Греция, Чехия ва Польшада яшовчиларнинг 50%дан ортиғи ЕИнинг парчаланиши яқин 10-20 йил ичида “ҳақиқатга айланиши” мумкинлигини айтган.

 Сўровда қатнашганларнинг учдан бири эса келажакда ЕИ аъзо давлатлар ўртасида қуролли низолар бўлиши мумкинлигини истисно этмаган. Уларнинг тўртдан уч қисми миллий даражадаги ёки Евроиттифоқ даражасидаги сиёсий тизим қониқарли ишламаяпти деб ҳисоблашади.

 Инсон ўйлаб топган қонунлар нуқсонли. Европа ўз тарихи давомида бундай ягона давлатни кўрган эмас. Сабаби, тарихига назар солсанг, улар бир-бирига қарши тинимсиз урушиб келганини кўрасан. Миллонлаб инсонларнинг умрига зомин бўлган Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларини чиқарганлар ҳам шу европаликлар. Агар европаликларнинг таҳминлари рост бўлиб чиқса, Евроиттифоқ ярим аср ҳам яшамаган бўлади.

 Абдулҳақ

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here