Малай ҳокимларнинг қўзғолонларга қарши бирлашиши уларни тўхтата олмайди

531
0

Малай ҳокимларнинг қўзғолонларга қарши бирлашиши уларни тўхтата олмайди

Устоз Аҳмад Хутвоний

Кимда ким малай ҳокимлар турли алдов ва одамлар иродасини синдиришга қаратилган чалғитишлар орқали халқ қўзғолонини тўхтата олади, деб ўйласа хато қилади. Бу ифлос услублар ҳоким тўданинг фитналарини англаган, ўйинларини фош қилган ва уларнинг ёлғон-ялтироқ ваъдаларига ишончини йўқотган кўча тўлқинини тўтата олмайди.

Масалан, бу чап бериш услублари охирги қўзғолонлар рўй берган Судан ва Жазоирда фош бўлди ва шармандаликка учради. Бу услубларни тадбир қилган кишилар уларнинг ортидан кўзлаган ифлос мақсадларини амалга ошира олмади. Уларнинг сийқаси чиққан услублари муваффақиятсизликка учради ҳамда уларнинг ифлос ниятлари ва арзимас интилишларини фош қилди.

Масалан, Суданда Башир қўзғолонларни бостириш учун эски услубларини ишга солди. Яъни, ҳукумат ва айрим башараларни ўзгартириш орқали янги ҳукуматни тайинлаш, фавқулодда ҳолат эълон қилиш, салтанатнинг турли соҳаларига ўзига малай ҳарбийларни тайинлаш, ислоҳотлар ҳақида янги ва сохта ваъдалар бериш, вазият тинчлангач унга яна бошқарув ҳуқуқини берадиган конституцион ўзгартиришлар қилиш каби услубларни ишга солди.

Жазоирда эса, Бутефлика мумиёсига ўраниб олган ҳукумат етакчилари Судандагига ўхшаш қарорлар қабул қилди. Масалан, янги бош вазир тайинлаш, сайловларни тўхтатиш, Бутефликанинг бешинчи муддатдан воз кечиши, конституциянинг айрим моддаларини ўзгартириш учун эски башаралар раислигида сиёсий анжуман ташкил қилиш, намойишларни пасайтириш ва халқ ҳаракатини ўчириш учун бир йил ичида Бутефликасиз янги сайловларни ўтказиш каби ишлар шулар жумласидандир.

Лекин қанча услублар қўллашмасин намойишлар тўхтамади. Шунингдек, на Жазоир ва на Суданда халқ қўзғолонлари тинчимади. Халқ ҳаракатининг талаблари кундан кунга кўпайиб бормоқда. Шиорлар нафақат чекланган иқтисодий талаблар, балки режимни қулатиш ҳақида янграй бошлади.

Ўтган жумъа Жазоирдаги юришларда янги шиорлар кўтарилди. Улар: «Муддатнинг узайтирилишига ўрин йўқ», «Эй Бутефлика сен учун бир дақиқа ҳам муҳлат йўқ», «Ажнабий аралашувга йўл йўқ», «Исломий давлатни хоҳлаймиз» каби шиорлар бўлди.

Одамлар қўрқувни унутди ва халқ ғазаби вулқондек портлади. На Судан ва на Жазоирда давлат кўчани тинчита олмади. Анъанавий мухолафат эса, қўзғолончилар ичига кира олмади. Икки мамлакат сиёсий ва фикрий курашдан иборат янги босқичга кирди. Исломий юртларни титратадиган янги қўзғолонлар тўлқини кўрина бошлади.

Исломий юртлардаги сиёсий уфқ боши берк кўчага кириб қолиши мукаммал сиёсий ўзгартириш амалиётини бошлаш учун эшикларни очиб беради. Бу эса, шубҳасиз Умматни қутқарадиган, юксалтирадиган ва уйғотадиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни тиклаш билан якунланади.

Мустамлакачиларнинг малайлари бўлмиш тоғут ҳокимлар аҳамиятга молик бирор ислоҳий ролни бажара олмади. Улар шунингдек, Уммат душманларига қарши қаратилган оддий ёрдамларни ҳам амалга ошира олмади. Улар инсон ҳуқуқлари ва қадриятлари борасида муваффақиятсизликка учради ва душман, кофир давлатлар режалари асосида ҳаракат қилишди. Шунингдек, улар терроризм баҳонасида Исломга қарши курашга аралашишди. Буларнинг барчаси қўзғолонларнинг янада кучайиши ва аланга олишига ҳамда ҳақиқий ўзгартириш сари ишонч билан юришига туртки бўлди.

Бугун исломий юртлар Ғарб сақофатидан таъсирланган кишиларнинг муваффақиятсиз миллий ва ватанпарварлик йўлининг охирига етиб келди. Исломий юртлар қайта уйғониш йўлига юриши вақти келди. Бу юртлар Усмоний давлат қулатилганидан сўнг юз йил мобайнида турли фикрий ва сиёсий андозаларни тажрибадан ўтказди. Лекин улардан фақат вайроналик, фалокат ва ҳалокат қолди. Шунинг учун исломий юртлар ўзининг Исломи, имони, иссиқ бошпанаси ва соф булоғига қайтиши вақти келди.

Исломий юртлар Ислом бошқарувига, Ислом давлатига ҳамда Умматни шон, шараф ва юксаклик чўққисига кўтарадиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка қайтиш орқали ўзлиги ва илдизига қайтажак.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here