Яман ўз иззати ва куч-қудратига Исломсиз асло эришолмайди

1838
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Яман ўз иззати ва куч-қудратига Исломсиз асло эришолмайди

Муҳандис Шафиқ Хамис

2023 йил 2 март пайшанба куни АҚШнинг Ямандаги элчиси Стивен Фагин Баҳрайнда жойлашган АҚШ Бешинчи флоти қўмондони билан бирга Маҳра вилоятини зиёрат қилди. Улар Ғиза аэропортида Маҳра губернатори Муҳаммадали Ёсир, маҳаллий кенгашнинг бир неча расмийлари ва Соҳил соқчилик кучлари томонидан кутиб олинди. Бу зиёратдан мақсад Эрондан Ҳусийларга етиб келаётган қурол-яроғларни олдини олиш ва Маҳра соҳиллари бўйлаб контрабандага қарши кураш экани айтилди.

Аммо бу ерда бошқа гап бор!

Ушбу зиёрат бўйича на АҚШнинг Яқин Шарқдаги кучларини назорат қилувчи Пентагон Марказий қўмондонлигидан бирор тезкор изоҳ келди, на Мудофаа вазирлиги котибияти ва на АҚШ Ташқи ишлар вазирилиги томонидан. Бироқ бу Оқ уйга тегишлик контекст бўйича кетаётгани аниқ. Бундан олдин Конгресс Пентагондан ва Давлат департаментидан Маҳрада қилаётган ишлари тўғрисида изоҳ талаб қилиб, буни иккаласидан ҳам ололмагач, Оқ уйдан талаб қилган. Демак, бу зиёратнинг сабаби очиқланмаётганлигидан кўриниб турибдики, АҚШ кучларининг Ҳазрамавт ва Маҳрада мавжуд бўлиши АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси миссияси билан боғлиқ, бу бошқарма эса ўз фаолиятини очиқламайди.

Ҳазрамавт ва Маҳрадаги воқеа-ҳодисалар Саудиянинг қўли билан тезлашиб-давом этаётган бўлиб кўринмоқда. Бироқ сиёсий ишларни кузатиб борувчи шахс унинг Америка сиёсатига хизмат қиладиган мақсадларидан ғафлатда қолмайди. Ҳозирда АҚШ кучларининг Ҳазрамавт ва Маҳрада мавжуд бўлиши Саудия ҳарбий кучларини йўналтириб, ҳимоя қилишга қаратилган. Чунки Американинг буйруғи остида ҳаракат қилувчи Саудия Хархир-Наштун нефть қувури линиясини қуриш машаққатларига дош бера олмаган эди. Яъни Саудия Маҳрада инфратузилмани яхшилаш лойиҳаларини тақдим этишига ва гуманитар ёрдамлар кўрсатишига қарамай, шунингдек, Саудия паспортини олмоқчи бўлган маҳраликларга паспорт бериб, қабила шайхларига ойлик маош тайинлашига қарамай, мазкур қурилишни амалга оширолмаган эди. Шулардан сўнг Саудия олдида сўнгги мақсад – Араб денгизи орқали нефть ташиш учун денгиз йўлагини қўлга киритиш мақсади қолди. Дарҳақиқат, Саудия 2015 йилдан бери Ямандаги урушга етакчилик қилиб келяпти. У ўз фаолиятини бу ўлкада 2017 йил ноябр ойида Маҳра вилоятидан бошлаган бўлиб, 2019 йилда ўзининг нефть конларини Араб денгизи билан боғловчи нефть қувурлари қурилишини бошлаган. Али Салим Ҳурайзий Уммон томонидан дастакланувчи Маҳра қабилалари мухолафат кучларига қўмондонлик қилди. Бу кучларга 2006 йилдан бошлаб шу кунга қадар бутун Маҳра вилояти бўйлаб кенг кўламда ҳарбий операциялар олиб боришга рухсат берилган.

Ҳисоботларга кўра, Саудия ҳарбий кучларининг Маҳра вилоятидаги лагерлари сони ўнтадан ошади. Уларда турли енгил, ўрта ва оғир қуроллар, зирхли техникалар, «Apache» вертолётлари ва ракеталар мавжуд. Бундан ташқари айни лагерлар Ҳазрамавт ва Маҳрадаги ҳарбий амалиётлар майдонига яқин бўлиб, вилоятдаги стратегик транспорт йўлакларини назорат қилишни мақсад қилган. Саудиянинг Сайкс-Пико чегаралари бўйлаб жойлаштирилган қўшинлари сони 5 мингдан 15 мингача етади. Бироқ улар Американинг Яманни бўлиб ташлаш режалари бўйича ҳаракат қилиб, мана шу икки нефть вилоятларини унинг манфаати учун назорат қилмоқда.

Оли Сауд режими «урушда вайрон бўлган ерларни қайта тиклаш» ғоясидан Америка режаларини амалга ошириш учун ниқоб сифатида фойдаланяпти. Шу орқали Яманга ўнг қўли билан пуллар бериб, чап қўли билан унга чанг соляпти. Риёз, шунингдек, Ҳазрамавт вилоятидаги Сайвун шаҳрини қайта тиклаш лойиҳасини ҳам тақдим этган. Маҳра вилояти учун 10 лойиҳа ишлаб чиққан бўлиб, унга вилоятдаги порт ва аэропортларни қайта қуриш ҳам киради. Хархир-Наштун нефть қувури линиясини қуриш учун навбатдаги қадам Саудия ҳарбий кучларининг 2020 йил бошида Ғиза аэропортига келиб тушиши билан бошланди ва бу ўша йилнинг охирида АҚШнинг Ямандаги элчиси Кристофер Гензелнинг Ғиза Аэропортини зиёрат қилишига замин яратди, ўз навбатида, Гензел зиёрати АҚШ кучларининг кела бошлашига бир ишора бўлган эди. Бу нарса Уммон султонлигини безовта қилди ва шу сабабдан 2021 йил январда у ерга АҚШ билан бирга Британия кучлари етиб келди.

Илгари Саудия кучлари Ғиза аэропортига жойлашиб олгач, балиқчиларнинг балиқ тутишларига тақиқ қўйди ва бунга «соҳил орқали бўладиган контрабандага қарши кураш», деган нарсани ҳужжат қилиб келтирганди. Бугун ҳам АҚШ пиёда кучлари бутун Маҳра вилояти соҳилларига кузатув камералари ва мосламаларини ўрнатиб олиб худда ўшандай тақиқларни жорий қилмоқда.

2022 йил кузда икки нафар америкалик ҳарбий эксперт вилоятни зиёрат қилди. Оммавий ахборотларда айтилмаган бу зиёратдан мақсад зоҳирда Саудия билан унинг қурилиш режалари бўйича маслаҳат ўтказиш экани айтилди. Аммо аслида зиёратлари Маҳра қабилаларининг у ерда Саудия ва унинг ортидаги Американинг жойлашувига нисбатан қандай реакция билдиришларини кузатишга қаратилган. Жорий йилнинг феврал ойи бошида яна икки нафар америкалик ҳарбий эксперт келиб, бутун Маҳра вилоятини айланиб, аҳолини Саудия армиясига, бинобарин, Америка қўшинларига ҳарбий қаршилик кўрсатишдан воз кечишга кўндиришга уринишди. Шунингдек, нефть қувурларини Саудия конларидан Маҳра вилоятидаги Ништун шаҳри портигача олиб бориш режасига аҳолини мажбуран рози қилишга ҳам ҳаракат қилишди. Америка кучлари Ҳазрамавт ва Маҳрага шу тарзда сизиб кирар экан, у ерда қолишларига ўзларининг ишончи комил эмас… Шу сабабдан бировнинг қўйнига беркиниб, керак бўлса қочиб қолишга тайёр бўлиб турибди. Шунинг учун режасини олдиндан ишлаб чиқиб олган. Дарвоқе, илгари АҚШ тадқиқотлар маркази – агар Америка Яманга кирмоқчи бўлса албатта Саудия орқали кириши керак, деган фикрга бир овоздан иттифоқ қилганди. Британия ҳам аввалда шундай қилган эди.

Американинг минтақадаги сиёсати мусулмон юртларига аралашишдан ҳамда уларни ҳимоя қилувчи Халифалик давлати йўқ бўлган бир пайтда, у ерларга ўз нуфузини киритиб, ўзи бошқаришдан иборат. Шунингдек, Сайкс-Пико чегаралари чизилганидан 100 йил ўтгандан кейин, «Янги Яқин Шарқ» лойиҳасини амалга ошириш учун айни чегараларни қайта чизиш, нефть танкерлари йўналишини Ғарбда Атлантика океанидан Шарқда Тинч океани томонига энг кам харажатлар ва энг кам зиёнлар билан буриб юборишдан ҳам иборат. АҚШнинг энг кам харажатга мажбур бўлаётгани сабаби унинг доимий бюджети тақчил аҳволда эканидир. Энг кам зиёнга мажбур бўлаётгани сабаби америкалик жамоатчилик фикрининг сиёсий фаолиятларга норози ва асоссиз-кераксиз урушларни асло истамаслигидир. Сиёсий жиҳатдан заифҳол Британияга келсак, бу мамлакат ўзининг барча ишларида Американинг эгизаги бўлиб, Яман президентлик кенгаши ва ўтиш даври кенгашидаги ўз одамлари орқали сиёсий нуфузи остидаги минтақаларни ҳимоя қилишдан бошқа нарсага қодир бўлолмаяпти.

Ўз-ўзидан муҳим савол туғилади: Риёз аввалда 2003 йил Америкага Ироққа қилган урушида ёрдам берди ва уруш бадалини Американинг ўрнига Риёз тўлади. У билан биргаликда Ироқни уч минтақага: шимолни курдларга, жанубни шиаларга, марказни суннийларга бўлди. Кейин Риёз Ҳусийларни баъзилар ўйлаётганидек йўқ қилиш учун эмас, балки уларни Санъода мустаҳкамлашга ва Америка нуфузини Аданга киритиб, Ҳазрамавт ва Маҳрани бўлишга 2015 йилдан бери бугунги кунгача ҳаракат қилиб келди.

Хўш, шулардан кейин замон Саудияга қарши ўзгариб, шарқий нефть минтақаси янги Сайкс-Пико чегаралари доирасида ундан тортиб олинса бунга рози бўладими?! Зеро, кеча Риёз Бағдоднинг мағлуб бўлиб, Тэҳроннинг ғолиб бўлганлигига афсусланган эди. Шу боис, келажакда Яманнинг ва унинг ортидан ўзининг бўлинишидан афсусланиши ҳам унга асло фойда бермайди.

Шунинг учун, бутун Яман, Нажд ва Ҳижоз аҳли бир ўйлаб кўрсинлар: бу аҳволларини нима тузатади, Ғарб режаларими?! Ахир, юз йилдан зиёд вақт муқаддам уларнинг Халифаликларини ағдариб, Исломни улардан узоқлаштирган ҳамда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, таълим ва тиббиёт соҳаларида ҳаётий ишларини куфр тузуми билан бошқараётган мана шу Ғарб эмасми?! Ёки аҳволларини нима тузатган бўлса ўша нарсага, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка қайтишлари лозимми?!

Роя газетасининг 2023 йил 22 март чоршанба кунги 435-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here