Судан-Америка сўзлашувлари ва Сартр ташрифи

443
0

Судан-Америка сўзлашувлари ва Сартр ташрифи

Ёзилган сатрларда нимани ўқиш мумкин

Устоз Аҳмад Рашод – Хартум

Америка президентининг махсус ёрдамчиси Сирил Сартр бошчилигидаги делегацияси 2019 йил 20 феврал чоршанба куни Хартумга ташриф буюрди. Унга миллий хавфсизлик департаментининг Африка раҳбари директори ҳамроҳлик қилди. Улар ташриф чоғида Судан ташқи ишлар вазири Дардирий ва президент ёрдамчиси Файсал Ҳасан Иброҳим билан учрашишди. Тарафлар Суданни террорни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқариш борасида сўзлашув олиб бордилар. Эслатиб ўтиш жоизки, Судан 1993 йил, яъни Америка уни террорчиларга бошпана беришда айблагандан бери шу рўйхатда қайд этилиб келади. Ушбу ва ундан олдинги ташрифлар икки мамлакат ўртасида бўлиб ўтган сўзлашувлар якунидир. Шундай экан, нима учун ташриф мана шу вақтда юз бермоқда? Ушбу саволга жавоб беришдан олдин айрим ҳақиқатларни қуйидаги тарзда исботлаш лозим:

Биринчи ҳақиқат шуки, Америка етакчилигидаги Ғарб давлатларида Исломни террор баҳонасида ушбу Уммат ҳаётидан бутунлай ўчириб юбориш лойиҳаси анча олдин ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Америка президенти шундай деган эди: «Эски иттифоқларимизни қўллаб-қувватлаймиз, уларни янгидан шакллантирамиз, исломий террорга қарши оламни бирлаштирамиз ва уни ер юзидан йўқ қиламиз».

Иккинчи ҳақиқат шуки, Ғарб сиёсатчилари террор деганда ҳаёт низоми бўлган ва Ғарб ҳазоратига зид яшаш тарзи ҳисобланган Исломни назарда тутишади. Улар наздида Ислом ва террор ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ ҳамда иккиси бир ишдир.

Учинчи ҳақиқат шуки, исломий юртлардаги режимлар Ғарбга тобе режимлардир. Судандаги инқоз режими ҳам Америкага малай режим бўлиб, у Американинг қуролидир. Америка бу режим орқали Суданга қарши фитналарини амалга оширади. Суданнинг собиқ ташқи ишлар вазири Ғандурнинг баёноти бунга яққол далилдир. У шундай деган эди: «Жанубни бўлиш аслида бизга қарши тил бириктирув бўлган эди».

Ушбу ҳақиқатларга таяниб ва Ислом нуқтаи назаридан келиб чиқиб айтамизки, Америка ва Судан ўртасидаги алоқалар узоқ вақтдан бери давом этиб келмоқда. Инқоз етакчилари Америка билан ҳамкорлик қилиш ортидан елиб югуришмоқда. Умар Башир бу ҳақда шундай дейди: «Судандан Америка жазо чораларини олиб ташлаши эски ваъдадир. Чунки у 2000 йилдан олдин бошланган». Сўзлашувлар шу даврдан бошлаб кўп пунктларда бўлиб ўтди. Улардан энг кўзга кўрингани 2016 йил бошида бўлди. Унда беш талаб асосида Обама ҳукумати билан иттифоқ тузилди. Америка хайрихоҳлигига эришиш ва 1997 йилдаги жазо чораларини олиб ташлаш учун Судан ҳукумати уларга вафо қилиши шарт бўлди. Бу талаблар «Террорга қарши курашда ҳамкорлик қилиш, Судан ва Судан жанубида тинчлик ўрнатиш, келишмовчиликлар бўлаётган минтақаларга инсонпарварлик ёрдамлари етиб бориши учун қулайликлар яратиш ва Уганда армиясига қарши кураш мавзулари» эди. Судан ҳукумати ушбу талабларни бажариш йўлида фидоийлик кўрсатди. Натижада, 2017 йил октябр ойида иқтисодий жазо чоралари олиб ташланди. Лекин Судан террорни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарилмади.

2017 йил ноябр ойида, яъни иқтисодий жазолар олиб ташланганидан 40 кун ўтиб, Америка ташқи ишлар вазири ўринбосари Жон Салливан Суданга келди. Шунда террорни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхати борасида сўзлашув бошланди. Шунингдек, диний эркинлик мавзуси кўтарилди. Эҳтимол Умар Баширнинг жамоат тартиби тўғрисидаги қонун ҳақида гапириши ва уни исломий шариатга 180 градус тескари деб баҳолаши шу борада бўлса керак. Америка ташқи ишлар вазирлигига яқин манба бу борада тарқатган хабар янада ташвишлидир. Унда айтиладики: (Вашингтон бу сафар Хартумдан халқаро қонун ва принципларга риоя қилиши ҳамда ўзининг зўравон ва шафқатсиз қонунларини ўзгартиришини талаб қилади). Яъни, Америка Судандан қонунларни бекор қилишни эмас, балка уларни ўзгартиришини хоҳлайди. Шундан сўнг ҳукумат томонидан қонунларни ўзгартириш учун жиддий киришилганини тасдиқлайдиган ҳаракатлар бошланди. Биз қуйидаги сабабларга кўра шу хулосага келдик:

а)   Судан юстиция вазирлигидаги давлат вазираси 2017 йил 23 майда АҚШ давлат департаментидаги диний эркинликлар ва динлар бўйича масъул шахсга Судан ҳукумати жиноий кодексларни халқаро ҳужжатларга мос равишда ўзгартиришга киришганини етказди.

б)   Юстиция вазирлиги ўтган йил апрел ойида Аёлларга қарши зўравонликка барҳам бериш (CEDAW) конвенцияси ва зўравонликка қарши кураш конвенциясини тасдиқлади.

в)   2019 йил 31 январ Хартумда ўтказилган семинарда парламентдаги диний эркинликлар кенгаши раиси шундай деди: (… Очиқ-сочиқ кийиниш ҳақидаги моддани ўзгартириш лозим, чунки бу модда Суданни ҳуқуқларни поймол қилувчи қилиб кўрсатмоқда. Шунинг учун қонунни ўзгартириш бўйича конституцион кенгашга тавсия берилади).

Америка Суданга нисбатан шундай лойиҳа ишлаб чиққанки, у мана шу лойиҳа орқали икки ишни қилмоқчи. Биринчиси: Суданни Исломга умуман алоқаси бўлмаган илмоний конституция орқали илмонийлаштириш. Парламент қошидаги ўзгартириш гуруҳи раиси ўринбосари шундай деди: (Миллий диалог хулосаларида айтилаётган дастур хоҳ исломий, хоҳ бошқа дин бўлсин диний меросдан холи бўлади. Иккинчиси: Суданнинг қолган қисмини ҳам ирқий ва этник асосда ёки Бернард Луис айтганидек қонли чегаралар асосида парчалаш. Умар Башир Москвага ташриф буюрар экан, шундай деди: (Бизда Америка Суданни беш давлатга бўлиб юборишга ҳаракат қилаётгани ҳақида маълумотлар бор).

Сартрнинг Суданга ташриф буюриши Суданни Америка лойиҳаси бўйича юришини таъминлашдир. Чунки бу лойиҳа қабул қилинажак конституциядан исломий ҳукмларни ўчириш учун Исломга чек қўйишни талаб қилади ва бекор қилинган ҳукмларга қарши курашади. Бу уларнинг қалбларидаги ҳасади туфайлидир. Аллоҳ Таоло бу ҳақда шундай дейди:

وَدُّوا لَوْ تَكْفُرُونَ كَمَا كَفَرُوا فَتَكُونُونَ سَوَاءً

«Улар ўзлари кофир бўлганлари каби сизлар ҳам кофир бўлиб, улар билан баробар бўлиб қолишларингизни истайдилар» [Нисо 89]

Аммо ташрифнинг айнан шу вақтга белгиланишига келсак, режимни қулатишни талаб қилаётган намойиш ва норозиликлар Америка манфаати ва лойиҳалари учун хатарлидир. Шунинг учун Америка Баширнинг фавқулодда ҳолат эълон қилганидан кўз юмди. Фавқулодда ҳолат Сартр чиққан учоқ Вашингтонга қараб учганидан 48 соат ўтиб, яъни 2019 йил 22 февралда эълон қилинди. Сартр берган баёнот ҳам буни тасдиқлади. У айтдики: (Судан ҳукумати катта сабр орқали сиёсий ечимга эришади).

Америка ушбу юриши орқали коптокни ҳукумат ўйингоҳига ташлади. Шунингдек, намойишларни тўхтатиш ва вазиятни ушлаб қолиш учун ҳукуматга яшил чироқ ёқиб берди. Ҳукумат эса, Миср президенти Сисий ёрдамида ҳарбийлар орқали мамлакат бўйлаб қаттиқ хавфсизлик чораларини ишга солди. (Айрим манбаларнинг ёзишича Сисий икки мамлакат ўртасида қўшма хавфсизлик ва разведка кенгаши орқали Баширни иқтисодий, ахборот ва хавфсизлик жиҳатидан қўллаб-қувватламоқда… Миср ҳукумати Хартумга очиқ майдонлар, кўчалар ва турли жойларда намойишчиларга қарши курашиш режаларига алоқадор хавфсизлик маслаҳатларини тақдим этган). (Арабий Жадид, 2019 йил 7 март).

Шундан кўриниб турибдики, сўзлашувлар, учрашувлар, зиёратлар ва жазо чоралари Америка учун муҳим карталардир. Америка ширинлик ва таёқ сиёсатини яхши билади, қайсидир карта иш бермаса, яна ўнлаган карталарни ишга солади. Рўйхат ва жазо чоралари жиноятларни яшириш ва жамоатчиликни чалғитиш учун бўлиб, ҳукумат у орқали содда одамларни алдаши осон бўлади. Масалан, Баширнинг 2018 йил 13 ноябрда қилган нутқи ҳам шу алдовлар жумласидандир. Унда Башир бундай деган эди: (Ким Америка ва Ғарб кучига суянса ва Америка тўнига ўранса, яланғоч қолади).

Кофир Ғарбнинг Ислом ва мусулмонларга қарши адовати элчилар йўлига қанчалар гул сочилмасин ўзгармайди. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло шундай дейди:

وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сизлардан рози бўлмайдилар» [Бақара 120]

Афсуски, одамлар учун чиқарилган энг яхши Уммат шу ҳолатда кун кечирмоқда. Кофир Ғарб розилигига етиш учун уларга хушомад қилаётган рувайбизалар Умматни бошқармоқда. Шунинг учун биз Аллоҳнинг буйруғига итоат қилган ва Исломий Умматга лойиқ ҳаётни талаб қилган ҳолда, ушбу вазиятни ўзгартириш учун ҳаракат қилмоғимиз лозимдир.

Бугун Аллоҳнинг фазли билан Уммат жисмига жон кирди ва у қўзғалди ҳамда ҳақиқий ўзгартириш учун ҳаракат қила бошлади. Шунинг учун унга Аллоҳнинг нурини кўрсатишимиз лозим. Шунда у Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини тиклаш орқали ўз қадр қимматини қайта эгаллайди. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло ваъда берган ва Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган.

Роя газетаси сайтидан олинди

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here