Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти «Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор» кампанисия доирасида ражаб ойи тадбирларини бошлади

598
0

Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти

وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْماً

«Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор»

кампанисия доирасида ражаб ойи тадбирларини бошлади

Ҳизб ут-Таҳрир – Иордания вилояти

وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْماً

«Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор», номли кампания доирасида ражаб ойи тадбирларини бошлади. Исломни ҳаёт майдонидан узоқлаштирган аср жинояти, яъни Халифаликнинг қулатилиши Ҳижрий 1343 йил 28 ражабда содир бўлган эди. Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад айни шу ойда мусулмонларни душманлар жиноятларидан ҳимоя ҳимоя қилувчи қўрғон қулатилганини эслатишдир. Зеро, Халифалик қулатилиши билан Ислом Уммати қолоқлашди, бахтсизликка учради ва бошқа халқлар мусулмонлар устига кўппаклардек ташланишди. Мусулмонларга ва уларнинг юртларига қарши кофирлар тил бириктириб бойликларини талашди, мусулмонлар қонини тўкиш арзимас ишга айланди ва уларнинг бирлиги парчаланди.

Ушбу тадбирлардан Ислом Уммати фарзандларига Халифалик давлатини қайта барпо этиш фарзлигини эслатиш ҳам мақсад қилинган. Зеро, Халифалик фарзлар тожи бўлиб, Исломнинг барча ҳукмлари Халифалик давлатида татбиқ этилади. Халифаликни қайта тиклаш учун ҳаракат қилишга бепарволик қилиш оғир гуноҳдир. Халифаликни қайта тиклаш фарз бўлганидек, уни тиклаш тариқатига риоя қилишнинг ҳам фарз эканлиги ушбу тадбирлар давомида баён қилинади. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ илк бор Мадинаи Мунавварада давлат барпо этганларида айни шу тариқатда юрдилар.

Биз Иордания аҳлини хитоблари, даъват ва фаолиятлари орқали ушбу тадбирларда иштирок этишга даъват қиламиз. Шунингдек, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш фарзини адо этишга ўз ҳиссаларини қўшишга чақирамиз. Шояд, барчамиз Аллоҳнинг Халифалик бериш, ғолиб қилиш ва хавфсизлигимизни таъминлаш ҳақидаги берган ваъдасига ноил бўлиб, ушбу давлат соясида бугунги бадбахт ҳаётимиздан қутулиб, фаровонликка, адолат ва раҳматга ҳамда Аллоҳ Субҳанаҳунинг ризосига эришсак.

Роя газетасининг 2019 йил 20 март чоршанба кунги 226-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here