Трампнинг Россия билан тил бириктиргани исботланмади

713
0

Трампнинг Россия билан тил бириктиргани исботланмади

 АҚШ Махсус прокурори Роберт Мюллер Дональд Трамп ва унинг ходимлари 2016 йилги сайловолди кампанияси вақтида Россия билан тил бириктирганини исботловчи далилларни топа олмади. Бу ҳақда РИА “Новости” АҚШнинг Адлия вазирлигига таяниб хабар қилди.

 Махсус прокурор Роберт Мюллернинг таъкидлашича, Трамп штабининг Демократик партияси аъзоларининг компьютерларини бузишга алоқаси бўлмаган. Прокурор бу айблов учун жавобгарликни “Россия ҳукумати назорати остида бўлган хакерлар” зиммасига юклади.

 Мюллер ўзининг икки йиллик тергови давомида Россия икки усул билан сайловларга таъсир кўрсатишга уринганини аниқлади.

 Махсус прокурор унинг “Россия иши” бўйича ҳисоботида Трамп жиноят содир этганлиги ҳақида хулосалар мавжуд эмаслигини айтди. Бироқ уни оқламаслигини қўшимча қилди. Хусусан, прокурор Трамп адолат ўрнатишга халал беришга уриндими, деган саволга жавоб беришга қийналди.

 АҚШ Адлия вазирлиги Мюллер ҳисоботидаги янги маълумотни эълон қилиш тўғрисидаги қарорни бу қонунга зид эмаслигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг қабул қилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here