Қирғизистон парламенти собиқ президентларнинг дахлсизлик мақомини бекор қилувчи қонунни маъқуллади

516
0

Қирғизистон парламенти собиқ президентларнинг дахлсизлик мақомини бекор қилувчи қонунни маъқуллади

 Қирғизистон парламенти 13 декабр куни собиқ президентларни дахлсизлик мақомидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади. Жогору Кенешнинг 120 депутатидан 100 нафари қонунни ёқлаб овоз берди.

 “Қирғизистон президенти фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга киритилаётган ўзгартишлар лойиҳаси муаллифларининг фикрича, қонуннинг собиқ президентлар дахлсизлигини кафолатловчи 12-моддаси барча фуқароларнинг қонун олдида тенглигини кафолатловчи конституция принципларига зиддир. Қонундан шу модда олиб ташланиши таклиф қилинмоқда.

 Депутатлар, шунингдек, 3-моддани ҳам ўзгартишни таклиф қилмоқда, бу моддага кўра амалдаги президент дахлсизлик мақомига эга бўлиб, жавобгарликка тортилмайди. Ўзгартишларга кўра, президент мансабидан четлаштирилгани (импичмент)дан сўнг жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин, бунинг учун парламент томонидан унинг жиноят содир этгани борасида айблов қўйилиши керак бўлади. Айблов учун президент ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлиги тўғрисида бош прокурор хулосаси керак бўлади.

 Шунингдек, собиқ президентлар қадр-қиммати ва шаънини ҳимоя қилишни кафолатловчи 18-модда ҳам тўла бекор қилинади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here