Лавров бутун дунё давлатларини террорнинг (Исломнинг) хатаридан огоҳлантирди.

471
0

Лавров бутун дунё давлатларини террорнинг (Исломнинг) хатаридан огоҳлантирди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бутун дунё давлатларини террорнинг (Исломнинг) хатаридан огоҳлантирди. Лавровнинг таъкидлашича, ИШИД ташкилоти Сурия ва Ироқда мағлуб этилгани ва унга қарши урушда муваффақиятга эришилганига қарамасдан, халқаро терроризмнинг (Исломнинг) хатари ҳали ҳам бутун дунё давлатларига таҳдид туғдиришда давом этмоқда. Лавров бу ҳақида разведка ва хавфсизлик идоралари ҳамда Россия ва хорижий ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларининг очиқ йиғилишида айтиб ўтди.

«ИШИД ташкилоти ва бошқа гуруҳларга қарши курашда катта ютуқларга эришилди. Бироқ шундай бўлишига қарамай, террористлар ҳеч бир истисносиз барча давлатлар учун жиддий таҳдид туғдиришда давом этмоқда», – деди Россия Ташқи ишлар вазири.

Аммо Лавров ИШИД ташкилотидан бошқа дунё давлатларига хатар туғдираётган “террорчилар” кимлар эканлигига аниқлик киритмади.

“Улар (террорчилар) ўзгарувчан воқега мослашади ҳамда молиявий ва логистик ёрдамга эришиш манбаларини ва каналларини саралашга интилади. Гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллнувчилар ва уюшган жиноятчилик раҳбарлари билан алоқаларини кучайтириш ҳаракатлари шулар жумладандир”, дея қўшимча қилди ўз даъвосига далил келтирмаган Сергей Лавров.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here