КХШТ етакчилари ташкилотнинг янги бош котиби борасида бир қарорга кела олишмади

801
0

КХШТ етакчилари ташкилотнинг янги бош котиби борасида бир қарорга кела олишмади

 Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатларнинг Остона шаҳридаги учрашувида ташкилотнинг янги бош котиби тасдиқланмади. Бу ҳақда Россия хавфсизлик кенгаши раиси Николай Патрушев маълум қилди. Номзод бўйича қарор 6 декабрда Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган саммитда қабул қилинади, деб хабар қилди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Унгача Валерий Семериков бош котиб вазифасини бажаришда давом этади.

 Хабар қилинишича, президентларнинг музокаралари уч соатдан ортиқ давом этган.

 Илгари КХШТ бош котиби лавозимини эгаллаб турган Юрий Хачатуровга нисбатан Арманистонда конституцион тузумни ағдариш айблови бўйича иш очилган. Унинг вазифасини бош котиб ўринбосари Валерий Семериков вақтинча бажариб турибди.

 Саммит арафасида Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков бош котиб лавозимига Семериков, Белоруссия ёки Арманистон вакили кўрилаётганини билдирганди.

 Саммит якуни бўйича КХШТ аъзолари декларация қабул қилишди. Ҳужжатда аъзо давлатлар Афғонистонда гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқариш ўсгани ва мамлакат шимолида террорчиларнинг мустаҳкам ўрнашиб олишга уринишларидан ташвишда эканлиги айтилди.

 Бундан ташқари, КХШТ етакчилари Афғонистондаги вазият фақатгина тинч воситалар билан ўрнатилиши тарафдори эканликларини билдирди.

 Саммит иштирокчилари шунингдек, ахборот маконида низоларнинг олдини олиш, ахборот қуролланиш пойгасига йўл қўймасликка чақиришди.

 Вазирлар тезкор ҳаракатланувчи коллектив кучлар ва КХШТ тинчликпарвар ҳарбийлари контингенти ва уюшмалари таркибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида келишиб олишди.

 Семериковнинг сўзларига кўра, КХШТга аъзо давлатлар вакиллари ҳаво ва ракета ҳужумидан мудофаа бўйича бирлашган ягона тизимни ташкил этиш бўйича иш режасини келишиш имконини топа олишмаган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here