Мистер Жонга Қирғизистонда нима керак?

573
0

Мистер Жонга Қирғизистонда нима керак?

Қирғизистоннинг Ўш вилояти мактабларининг бирида, тинчлик Корпуси ташаббуси билан  болалар майдончаси қурилди. Корпус режасига биноан америкалик волонтёр Жон Де Лео  бу майдон қурилишига бошчилик қилди.

“Мен икки йилдан буён ушбу мактабда инглиз фаннидан дарс бераман. Шуни англаб етдимки, мактаб ўқувчилари ўйин майдончасига жуда ҳам муҳтож. Шу сабабдан проектни татбиқ этишга қарор қилдим. Бу каби  ғайритабиий болалар майдончаси ўзгачалиги билан ажралиб туради. Майдондаги барча жиҳозлар табиий, экологик тоза маҳсулотлардан  ясалган”- дея изоҳ берди мистер Жон.

“Бу каби проектлар Америкада кенг йўлга қўйилган. Бу майдончада ўғил болалар қатори қизлар ҳам ўйнаб ҳордиқ чиқаришлари мумкин.”-  қўшимча қилди мистер Жон.

Маълумот учун:

“Тинчлик  корпуси – АҚШ ҳукуматига қарашли сиёсатга ва ё бирор динга алоқадорлиги бўлмаган мустақил агентлик ҳисобланади. Агентлик қоидасига биноан америкалик кўнгиллилар ўзлари хоҳлаган минтақага бориб ёрдамга муҳтож ва оғир шароитда кун кечираётган инсонларга моддий ва маърифий ёрдам берадилар.

Қирғизистондаги тинчлик Корпуси фаолияти хусусидаги ҳисоботда айтилишича, 2017 йилнинг ўзида  Қирғизистон  тинчлик Корпусининг 25 авлодини қабул қилди. Эндиликда 70 дан ортиқ америкалик волонтёрлар  маориф соҳасида ишлайдиган ҳамкасблари билан биргаликда ижтимоий ҳолат тараққиётига ва ўқитувчиларни ёшларни тарбиялаш борасида  пухта тажрибага эга бўлишларига яқиндан ёрдам беришмоқда. Тинчлик Корпусининг рисоласи бутунжаҳон тинчликни сақлаш ва инсонлар орасидаги дўстликни мустаҳкамлашдан иборатдир”.

Туркистон:

Ҳеч кимга сир эмас, гарчи давлатнинг сиёсатига биноан дин давлатдан ажратилган бўлса-да, ҳаётда бунинг акси бўлмоқда. Бошқа қўшни давлатлардан фарқли равишда Қирғизистонда ҳукумат томонидан динга, хоссатан мактаб ўқувиларини жумъа намозидан тўсиш, ҳижобга қарши кураш каби уринишлар улар кутган натижани бермади.

Шу боис,  катта давлатлар ҳужумни зиёлилар қатламини қайта тарбиялашдан бошлашди.

Бугунга келиб мистер Жонга ўхшаган куфр сақофатининг фидойилари фарзандларимизга “инсонийлик”ни ўргатмоқда. Мистер Жонни мактаб маъмурияти бир содиқ халоскор, беминнат ёрдамчи сифатида қабул қилишди. Мистер Жон ўз она тили инглиз тили билан бирга маҳаллий тилни шу жумладан қирғиз тилини жуда яхши тушунади, акцент билан бўлса-да равон сўзлайди, ўзбек тилида ҳам деярли машаққатсиз муомала қилади.

Шўро даврида “Худо йўқ” (наузибиллоҳ), биз маймун авлодимиз” дейишган бўлса, бугунга келиб демократия каби ирсиятни бузадиган, инсониятни асли наслидан узоқлаштирадиган сақофат билан Мусулмон насли суғорилмоқда. Натижада фарзандларимиз саҳобалар ҳаёти, жиҳод таърихи, сияри набавийядан кўра,  артистларни турмуш тарзини яхшироқ билишадиган бўлишди. Қайси қўшиқчи ким билан яшаётганлиги ёки нимага ажрашганлиги, кайса пайтда кандай рол ўйнаганлиги, лицензияси бор ё йўқлиги .. ва ҳоказоларни ёддан билишади.

Буларнинг  ҳаммаси демократия деган бузуқ сақофат натижасидир.

Бир Мусулмон яхшлилик қилса, Аллоҳ учун, савоб умидида, жаннат умидида қилади, яъни инсон табиатан яхшиликка, яъни фойдага муҳабатби кучли бўлганлиги учун ўз яхшилиги эвазига чиройлироқ фойдани қўлга киритгиси  келади.

Демак, мистер Жоннинг ҳам бу қадар жон куйдириши бежизга эмас.

Қирғизистонда изғиб юрган туристлар чиндан ҳам саёҳатга келган деб ўйлайсизми? Шаҳарлари унчалик обод эмас, фуқаролари европа маданиятидан анча узоқ бўлган  мўъжазгина мамлакатнинг нимасини томоша қилишади?

Табиийки улар эътиқодлари бутун, иймонлари соф бўлган аҳолига биринчилардан бўлиб, кўнгиллилар қатори келиб бузуқ, ёт сақофатларини тарқатади.

Мистер Жон ҳам шулар жумласидандир.

Мунаввара

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here