Мужоҳидлар халқ эҳтиёжини қондириш учун ҳаракат қилмоқда

655
0

000

Суриядаги Мужоҳид гуруҳлар ўлкадаги стротегик объектлар бошқарувини қўлга киритиб, халқ эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилмоқда.

Қодимун” амалиёти доирасида Риққа шаҳридаги, Фурот дарёсида қурилган энг буюк электростанцияни қўлга киритган мужоҳидлар ўз бошқаруви остидаги минтақаларда яшаётган халқнинг электрга бўлган эҳтиёжини қондириш учун ҳаракат қилмоқда.

Агар Фурот дарёсида қурилган электростанция портлатиладиган бўлса бутун минтақани сув остида қолишини ҳисобга олиб, электростанцияни қўриқлаш учун мужоҳидлар тарафидан керакли чора-тадбирлар кўрилган.

Нефт конларидан қазиб олинган ёнилғилар эса танкерлар орқали мухолифат назорати остидаги минтақаларга олиб келиниб, транспортларга, хусусан қишлоқ хўжалиги ишлари олиб бориладиган регионларда ишлатиладиган техникаларга улашилмоқда.

Яна бир тарафдан марказий минтақа, деб ном берилган жойдаги энг катта газ кони ҳам мухолифат назорати остига ўтган. Газ труба линияси ер устида бўлганлиги учун мужоҳидлар инсонларга етказиладиган газларни махсус баллонларга тўлдириб халқ эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилишяпти.

Мужоҳидлар Асад режими ҳукмронлиги остидан қутқарган минтақаларда ҳаёт ўз йўлида давом этиши учун ҳозитда Асад режимининг қўлида қолаётган стротегик нуқталарни қўлга киритиш мақсадида ўз фаолиятларини давом эттирмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here