Даъват ҳақидаги саволга жавоб

549
0

Даъват ҳақидаги саволга жавоб

Савол: Қирғизистон ҳокимияти имомлар ва бошқа исломий жамоаларни хавфсизлик кучлари билан бирлаштириб, ҳамкорликда иш олиб бормоқчи бўляпти. Улар биргаликда мусулмонларни ҳатто ибодатга, одоб ахлоққа чақиряпти. Шунингдек миллийлик, ватанпарварлик ва ҳокимиятга итоат қилишга чақиряпти. Буларга қандай муносабатда бўлиш керак? Баъзи жойлари нотўғри, лекин фойдали томонлари ҳам бор.

Жавоб: Аллоҳ мусулмонларга даъватни фарз қилди. Лекин Аллоҳ беҳожат зот эканлигидан, у бизнинг даъватимизга ҳам, ибодатларимизга ҳам мухтож эмас. Демак даъват биз учун Аллоҳ томонидан қўйилган навбатдаги синов, имтиҳон бўлди! Ҳар бир амал учун Аллоҳ томонидан уни бажариш тартиблари белгилангани сингари, даъватга ҳам Пайғамбаримиз с.а.в. кўрсатиб берган сийратларига мувофиқ тариқат ҳукмларини жорий қилди. Худди намоз вақтларини ва арконларини ҳам шаръий ҳукм қилиб белгилангани каби. Яъни даъват ҳам худди намоз сингари Пайғамбаримиз с.а.в. кўрсатиб бергандек суннатга ҳамда ўз тариқати ва, шарий ҳукмларига мувофиқ адо этилиши вожиб!

Пайғамбаримиз с.а.в.га Қурайш кофирлари “бир кун сенинг дининг билан, бир кун бизнинг дин билан ҳукм қилайлик” деган таклиф билан чиқишди. Шунда Аллоҳ Таоло Росулуллоҳ с.а.в.га «(Эй Муҳаммад), айтинг: Эй кофирлар! Мен сизлар ибодат қилаётган нарсаларга ибодат қилмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Мен сизлар ибодат қилган нарсага ибодат қилгувчи эмасман. Ва сизлар ҳам мен ибодат қиладиган (Аллоҳ)га ибодат қилгувчи эмасдирсизлар. Сизларнинг динингиз ўзларингиз учун, менинг диним ўзим учундир!» деган оятни нозил қилди. Бошқа бир ҳодисада Пайғамбаримиз с.а.в.га Қурайш кофирлари “Агар раҳбарликни хоҳлаётган бўлсанг, ўзимизга бошлиқ қилиб олайлик, агар бойликни хоҳлаётган бўлсанг, мол дунё йиғиб берайлик, агар истагинг аёллар бўлса, истаганингни танла, сенга уни никоҳлаб берайлик” деган таклифни қўйишди. Росулуллоҳ с.а.в. эса, “Бир елкамга қуёшни, бир елкамга ойни қўйсаларинг хам бунга рози бўлмайман, Аллохнинг айтгани бўлади ё мен шу йўлда ўламан” дея жавоб бердилар. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг куфр билан муомалаларидаги бу муносабат биз учун даъват стротегиямизни белгилашдаги асослардан бўлиб, куфр билан Исломни бир бири билан аралаштириб бўлмаслигига яққол далилдир.

Пайғамбаримиз с.а.в.нинг куфр билан муомалаларидаги бу муносабат биз учун даъват стротегиямизни белгилашдаги асослардан бўлиб, куфр билан Исломни бир бири билан аралаштириб бўлмаслигига яққол далилдир.

Куфр қўл остида даъват олиб бориш мумкин, лекин у билан ҳамкорликда даъват олиб бориб бўлмайди! Яъни мусулмонларни ибодат қилишлари учун куфрни рози қилишга ёки исломий қадриятларни рўёбга чиқариш учун куфр ҳаётига рози бўлиб яшашга чақириб бўлмайди. Даъват олиб бораётиб, кофирлар ҳимояси остида бўлиш мумкин. Чунки куфр ҳукми остида қандай яшаш ва улар билан қандай муомила қилиш кераклиги ҳақида шаръий ҳукмлар мавжуд. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг Маккадаги ҳаётлари шу кундаги бизнинг ҳаётимиз учун суннат, яъни тариқат бўлиб, даватни шу сийратларидан олинган тариқат ҳукмларига мувофиқ олиб боришдан масъулмиз.

Демак даъват Аллоҳга мақбул бўлиши учун унинг воқеъликда фақат манфаатли бўлишининг ўзи кифоя қилмайди. Балки дават ижтиҳод асосида Аллоҳнинг Росули с.а.в. кўрсатиб берган шаръий тариқатига мос ҳолда олиб борилиши вожиб. Акс ҳолда даъватни, худди намозни ҳар биримиз ўзимизга мос келган арконлар ўйлаб топиб адо этганимиздек манфаатсиз, кераксиз ибодатга айлантириб оламиз, Аллоҳ сақласин!

Қирғизистон ҳокимияти ҳам куфр билан ҳукм юритаётган давлат бўлиб, у билан олиб бораётган муомаламиз ҳам шунга мувофиқ бўлиши шарт! Исломни ҳаётга мувофиқлаштириш ёки куфрга манфаатли қилиб, мусулмонларни унга тобеъ қилиб бериш учун олиб борилаётган ҳар қандай ҳаракатлар инкор қилинади! Ислом билан куфр аралашган  ҳаёт ёки даъват ҳам куфр деб эътибор қилинади!

Абдураззоқ.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here