Президентлик сайлови санаси маълум қилинди

398
0

Президентлик сайлови санаси маълум қилинди

 Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров муддатидан олдинги президентлик сайлови 2021 йилнинг 10 январида ўтказилишини тасдиқлади.

 Унинг айтишича, давлат раҳбари сайланганидан кейин конституциявий ислоҳотлар олиб борилади. Унда мамлакатнинг бошқарув формаси билан сайлов қонунларига ўзгартириш киритиш масалалари кўрилади. Шундан сўнг парламент сайлови бўлиб ўтади.

 “Парламент сайлови келаси йилнинг биринчи ярмигача бўлмайди. 20 декабрда парламент сайлови бўлади деб нотўғри маълумот тарқатганларга ишонманглар”, – деди Жапаров.

 Изоҳ: Қирғизистон постсовет республикалари ичида биринчилардан бўлиб парламент бошқарувига ўтишга қарор қилган давлатлардан бири. Бу эса Россия учун исталмаган ҳолатдир. Чунки, Россия ўзининг собиқ ва амалдаги мустамлака давлатларда – Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон каби – авторитар режим ҳукм юритишини, уларда “тинчлик” ҳукм суриб, ўзининг жанубий чегараларидан кўнгли хотиржам бўлишини истайди. “”Демократия оролчаси” бўлган Қирғизистон эса қатор йилллардан бери Россия ва Ғарб давлатлари ўртасида талаш бўлиб келаётган эди. Россияга бу ерда ҳам қаттиққўл президентлик бошқаруви бўлиши манфаатли бўлса, АҚШ ва Европа давлатлари учун парламент бошқаруви бўлиши афзал.

 Шу сабабли Россия Қирғизистондаги навбатдаги давлат тўнтаришидан фойдаланган ҳолда парламент бошқарувини йўқ қилиб, президент бошқарувига қайтаришга жиддий киришди. Шунинг учун ҳам парламент сайловларидан олдин президент сайловини ўтказиш, сўнгра конституцияга ўзгартириш киритш орқали барча ваколатни бир шахс – президент қўлида жамлаш учун замин ҳозирламоқда. Жапаров 26-октябр куни берган баёнотида декабр бошида истеъфога кетишини ва президент сайловида иштирок этишини маълум қилди.

 10 январ куни президент сайлови бўлиб ўтади. Мен декабр ойи бошида ўз ваколатларимни топшириб, сайловда иштирок этаман. Сайловда оддий фуқаро сифатида қатнашаман, агар ўтсам, президент бўламан, мабодо ўтолмасам, оддий фуқаролигимча қоламан”, – деди С. Жапаров.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here