Германия Сурияга бериладиган авиазарбаларга қўшилиши мумкин

493
0

Германия Сурияга бериладиган авиазарбаларга қўшилиши мумкин

 Германия мудофаа вазирлиги АҚШ, Британия ва Франциянинг Сурияга берадиган зарбаларига қўшилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида “Коммерсантъ” хабар қилмоқда.

 Германиянинг Bild газетаси маълумотларига кўра, авиазарбалар беришда иштирок этиш илтимоси билан Германияга АҚШ мурожаат қилган.

 Германия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Сурияга зарбалар бериш имконияти икки мамлакат делегацияларининг ўтган ҳафтадаги учрашувида муҳокама қилинган. Улар муҳокама қилган вариантлар орасида Сурия армияси жойлашган нуқталарга бевосита авиазарбалар бериш ҳамда ҳужум оқибатларини баҳолаш учун разведка парвозларини амалга ошириш ҳам бор.

 Операцияларда Германиянинг Торнадо жанговар самолётлари қатнашиши, уларнинг нишонлари Сурия қўшинларининг ҳарбий инфратузилмаси, шу жумладан, авиабазалар, қўмондонлик пунктлари, ўқ-дори омборлари бўлиши мумкин.

 Аввалроқ Америка разведкаси Сурия президенти Башар Асад Идлибда қўшинларга жангариларга қарши хлор қўллашга рухсат бергани ҳақида дарак берувчи маълумотларни қўлга киритган эди. Шу муносабат билан Пентагон эҳтимолий жавобни тайёрламоқда, аммо Дональд Трамп у айнан қанақа бўлишига қарор қилганича йўқ. Шунга қарамай, агар Вашингтон зарба беришга қарор қилса, у аввалгиларидан энг кучлиси бўлиши кутилмоқда.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here