Варшавада ИНОТ-2 Тожикистон миллий бирдамлик ташкилоти таъсис этилди

456
0

Варшавада ИНОТ-2 Тожикистон миллий бирдамлик ташкилоти таъсис этилди

9 сентябр куни Варшава шаҳрида 4 мухолиф ташкилотлар – Ҳизби наҳзати Исломийя, Ислоҳот ва тараққиёт ҳаракати, Тожик эркинфикрлилари анжумани ва Марказий Осиё муҳожирлари Анжумани, янги тожик мухолофатини – Тожикистон миллий бирдамлик номи билан таъсис этишди. Бу жараён, яъни ИНОТ-2 ном берилган мухолофат ташкил қилиш  жараёни қарийб икки йилдан буён давом этиб келаётган эди. Бу бирдамлик мухлофат ташкилотига аъзо бӯлишликдан бир неча мухолафат гуруҳлар, шу жумладан “24 гуруҳ” ва  Додожон Атовуллоев раҳбарлик қилаётган Тожик оппозиция бош тортишган.

Тожикистон мухолафати ушбу ташкилотга айнан 9 сентябр – Тожикистон мустақиллигини 27 йиллиги кунида асос солди. Ушбу ҳафтада Варшава шаҳрида ЕХҲТнинг навбатдаги мажлиси бӯлиб ӯтилиши кутилмоқда. Унга тожик оппозициясидан бир неча вакил таклиф килинган. Йиғилиш арафасида 4 мухолофат кучлари орасида келишув эълон қилинди.

Унга ҲНИТ раҳбари Муҳиддин Кабирий, Ислоҳот ва тараққиёт ҳаракати раҳбари Шарофиддин Гадоев, Тожик эркинфикрлилари анжумани раиси Алим Шерзамонов ва Марказий Осиё муҳожирлари Анжумани раҳбари Илҳомжон Ёқубзода имзо қӯйдилар.

Муҳиддин Кабирийнинг айтишига қараганда бу мухолафат ташкилоти эшиги ҳар қандай сиёсий кучлар учун очиқдир.

Нима учун бошқа гуруҳлар аъзо бӯлмади деган саволга жавобан у шундай деди: – “Ҳаракатни бир нуқтадан бошлаш лозим ва ҳозирги босқичда айнан 4 гуруҳ Бирдамлик мухолофат кучига тайёр эканликларини исботлашди”.

Миллий Бирдамлик ташкилоти қуйидаги жиҳатларни ӯз мақсади қилиб белгилаб олди: Тожикистон тараққиёти учун иқтисодий тенгликни жорий этиш, сӯз эркинлиги, фикр эркилиги, виждон,  норозилик намойишлари, ҳаётдаги ҳуқуқлар, юқори даражадаги тиббий ёрдамни йӯлга қӯйиш, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини қӯлга киритиш ва ҳоказолар.

Тожикистонда куллий ислоҳотларни жорий этиш, қонунчиликка ӯзгартириш киритиш ва адолатли, озод сайловларни йӯлга қӯйиш ҳам ИНОТ-2нинг асосий мақсадлари сирасига киради.

.”24 гуруҳ” ва Атоуллоев етакчилик қилаётган мухолафат гуруҳи бу ташкилотга аъзо бӯлмасликларини шундай изоҳлади: “Янги таъсис этилган ташкилот табиий равишда Муҳиддин Кабирий таъсири остида фаъолият олиб боради. Одатда ҲНИТ “ҳукумат билан муроса қилиш йӯли билан ислоҳотга эришамиз” деган нарсани ӯзи учун етакчи фикр қилиб белгилаган. Аммо “24 гуруҳ”нинг мақсади мавжуд ҳукуматни таг-томири билан қӯпориб ташлашда иборатдир”.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here