АҚШ Украинага 250 миллон доллар ажратади

493
0

АҚШ Украинага 250 миллон доллар ажратади

 АҚШ сенати мамлакат мудофаа бюджетини тасдиқлади, бунда Украинага мамлакатнинг мудофаа қобилиятини ошириш учун ёрдам тарзида 250 миллион доллар ажратиш кўзда тутилган. Бу ҳақда Украинанинг АҚШдаги элчихонасининг Facebook’даги саҳифасида хабар қилинган.

 “Ҳужжатда, хусусан, Украинага киберҳужумларлардан ҳимояланиш имкониятларини кучайтириш, давлат ҳукумат органлари компьютер тармоқлари хавфсизлигини таъминлаш, россия ахборот ва коммуникация технологияларидан тобеликни камайтириш ва ахборот алмашинуви дастурларида иштирок этишга кўмак бериш борасида Украинага ёрдам бериш назарда тутилган”, – дейилади дипломатик муассаса ахборотида.

 Илгарироқ, Америка мудофаа бюджети 2019 йил учун АҚШ конгресси вакиллар палатаси томонидан маъқулланган эди. Эндиликда унга давлат раҳбари имзо чекиши талаб этиларди.

 2018 йилда Украина АҚШ, Литва, Буюк Британия ва Канададан 40 миллион доллардан ортиқ суммага учар қуроллар ва бошқа ҳарбий воситаларни қабул қилган.

 Россия Украинага қурол-аслаҳалар етказиб берилиши, Донбассдаги можароларни янада зиддийлашишига олиб келишини таъкидлаб, бу борада бир неча маротаба огоҳлантириш берган. Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Украинага четдан қурол олиб кирилиши Донбассдаги вазиятни бартараф этишга ҳамда Минск келишувларини бажаришга хизмат қилмаслигини кўплаб маротаба қайд этган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here