АҚШ Европадаги баъзи ҳарбий базаларидан чекинмоқда

515
0

АҚШ мудофаа вазирлиги Европадаги 15 та ҳарбий базаси ёпилишини ва у базалар қаерда жойлашган бўлса, ўша давлатга топширилишини очиқлади.

Пентагон тарафидан чиқарилган баёнотда айтилишича, АҚШ Европа давлатларида жойлашган 15 та ҳарбий базаси ёки ҳарбий иншоотларидаги амалиётларини тўхтатади. Булар орасида Британияда жойлашган “Mildenhall”, “Alconbury” ва “Molesworth” базалари ҳам борлиги айтилмоқда. Германия, Белгия, Голландия, Италия ва Португалия давлатларида жойлашган АҚШ базалари Британиядан кейинги навбатда турипти.

Лондонда ёпилиши кутилаётган “Роял Аир Форcе” базасида танкер, махсус самолётлар бор ва у ерда америкалик 3200 аскар ҳамда уларнинг оилалари яшайди. Бу ва бошқа ҳарбий иншоотлардан Иккинчи жаҳон урушидан бери фойдаланиб келинади. АҚШ бу базаларни Европа давлатларига топшириш билан бир йилда 500 миллион долларлик сарф харажатни тежаб қолиш ниятида.

Пентагон расмийларининг таъкидлашича, бу қарор АҚШнинг Европадаги мудофаа салоҳиятига зиён келтирмайди, аксинча, бор кучларни самаралироқ қўллашга хизмат қилади.

АҚШ мудофаа вазири Чек Ҳейгел Европада жойлашган АҚШ ҳарбий имкониятларини энг юксак даражага кўтариш учун ҳисса қўшиш ва НАТО иттифоқлари ва ҳамкорларини энг кучли тарзда дастаклаш учун мазкур ўзгариш зарур эканлигини урғулади.

Пентагон баёнотида айтилишича, бу жараён бир неча йилга чўзилади. Бу қадам доирасида энг катта ўзгариш Британияда юз беради. Британиядаги АҚШга қарашли икки минга яқин ҳарбий ва оддий ходимларининг иш ўрни қисқартирилади.

АҚШнинг Европада, хусусан Германия ва Британияда 67000 ҳарбийси мавжуд. АҚШ ҳукумати охирги йилларда бюджетни қисқартириш ва армиянинг камайтирилиш каби янги ҳаракатлари доирасида Европадаги ҳарбий вужудини босқичма-босқич камайтирмоқда.

Туркистон:

АҚШ ЕИни ҳам, ўзининг душманларига қарши совуқ урушга тортиб кира олди. Энди ЕИ АҚШнинг ишончли вакилига айланди. Европа ўта хато ва хатарли йўлни танлади. У АҚШ манфаатларининг қурбони бўлиб бораяпти. АҚШ уни боши берк кўчага олиб кириб, ортга йўли қолмайдиган даражада ўзига боғлаб олиши билан, ҳарбий база ва техникаларни унга топширади. ЕИ худди НАТО сингари АҚШнинг яна бир кўппагига айланади. Бу ҳолатни АҚШ, яна бир қанча қўпорувчилик амалиётларни амалга ошириб, Мусулмонларга тўнкаш ва улардан ваҳимага солиш билан ушлаб туради. АҚШ Европани, илгари мафкура таратиш раҳнамоси қилиб ишлатиб келган эди. У пайт АҚШ оламни демократия мафкураси воситасида бошқариб келган. Энди бу мафкура ҳолдан тойди, ҳақиқий бошараси очилиб, дунёни мустамлака қилишида АҚШ учун манфаат келтира олмай қолди. АҚШ энди ЕИнинг миссиясини ўзгартириб, уни Ислом ва Мусулмонларга қарши асосий амалдаги аскар сингари фойдаланмоқчи. Куфр олами ўзининг ҳақиқий башарасини кўрсата бошлади. Тўғри АҚШ ЕИни Россияга қарши ҳам йўналтиради. Лекин Россияга қарши ҳаракатлар ва ундаги Европанинг роли, унинг ваҳимасини кучайтириш билан АҚШга бўлган мухтожлигини янада оширади. Европа Ислом олами билан нотўғри позицияни шакллантириб келаяпти. У АҚШ билан, унинг ҳарбий потенциалларига ишониб, Россияни ҳам, Ислом оламини ҳам, яқинда пайдо бўлиб келаётган Халифалик давлатини ҳам ўзига жиддий душманга айлантириб олаяпти. Шу кетишда яқинда урушлар, Яқин Шарқдан Европага кўчади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here