Шавкат Мирзиёев жиноятчиларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлади

562
0

Шавкат Мирзиёев жиноятчиларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги шартномани тасдиқлади

Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Туркия билан Ўзбекистон ўртасида жиноятчиларни ўз мамлакатига қайтариш ҳақида имзоланган шартномани тасдиқлади. Мазкур битим Туркия президент Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг 30 апрел куни Тошкентга ташрифи чоғида имзоланган эди. Битимга кўра, ўз юртларида зулм ва тазйиқларга учраб, қочқинга айланган ва Туркиядан бошпана топган шахслар ўз юртига экстрадиция қилинади.

Икки давлат расмийлари тарафидан имзоланган битим лойиҳаси дастлаб Ўзбекистон Сенати тарафидан маъқулланди. Сенатнинг баёнотида айтилишича, ушбу битим жиноятчиларнинг қилмишларига яраша жиноий жавобгарликка тортилиши учун қонуний асос бўлиб хизмат қилади ва икки мамлакат ўртасида жиноятчиликка қарши курашда янада самарали ҳамкорлик олиб бориш учун имконият яратади.

Шартнома Эрдоганнинг ташрифи чоғида Ўзбекистон бош прокуратураси ва Туркия адлия вазирлиги даражасида имзоланган эди. Аммо Ўзбек ҳукуматининг назарида “жиноятчи” деб топилган Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанига экстрадиция қилиш ҳолатлари Эрдоғанннинг Тошкентга ташрифидан аввал ҳам бир неча бор кузатилган. Ўтган йили инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг уринишларига қарамай, мажбуран самалётга чиқарилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси шулар жумласидан.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here