Бортников: Террорчиларнинг асосий қисми меҳнат мигрантлари қаторида келган

474
0

Бортников: Террорчиларнинг асосий қисми меҳнат мигрантлари қаторида келган

“Sputnik”нинг хабар қилишича, Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников Антитеррор қўмита мажлисда Россияга кириб келаётган террорчиларнинг асосий қисми меҳнат мигрантлари орасида эканлигини таъкидлади.

 “Бизнинг қўлимизда бўлган маълумотларга кўра, террорчи гуруҳларнинг асосий қисмини меҳнат мигрантлари қаторида кириб келаётган МДҲ фуқаролари ташкил қилмоқда”, -деди  Александр Бортников.

 ФСБ раҳбарининг сўзларига кўра, мигрантлар орасида террорчиларни ёллаш фаолияти кенг йўлга қўйилган. Олинган маълумотларга кўра, “ИШИД” тарафдорлари Россияда бир неча терактлар уюштиришга тайёргарлик кўрган.

 Бортников, шунингдек, Россия чегараларида ва кириш-чиқишни назорат қилиш пунктларида қўшимча хавфсизлик чоралари кераклигини таъкидлади.

 ФСБ раҳбари миграция соҳасида ишлаётган амалдорларнинг ва мигрантлар меҳнатидан фойдаланаётган бизнес вакилларининг жавобгарлигини оширувчи чоралар қабул қилишга чақирди.

 Туркистон:

Путин режими Санкт-Петербургда амалга оширилган портлашдан сўнг бир ўқ билан бир нечта “қуённи овлашга” ҳаракат қилмоқда. Биринчидан, метрода амалга оширилган портлаш ортидан Россия давлат Думаси 4 апрел куни митингларга мораторий жорий этиш таклифи билан чиқди. Митинг ўтказишни ман қилиш орқали эса одамларга ўз норозиликларини билдириб кўчаларга чиқишни тақиқлаш мумкин бўлади.

 Иккинчидан, метродаги портлаш – гарчи бу портлашни махсус хизматлар амалга оширгани кундек равшан бўлса ҳам – келиб чиқиши Қирғизистондан бўлган меҳнат муҳожири Акбаржон Жалиловга  юкланди. Бундан Россия ҳукумати муҳожирлар оқимини назорат қилиш ва ўзи шундоқ ҳам ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуққа эга бўлмаган меҳнат муҳожирларига нисбатан босимни янада кучайтириш йўлида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.  

 Учинчидан, 3 апрел куни метрода портлаш амалга оширилган бўлса, 4 апрел куни Москвада МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишидан сўнг хавфсизлик хизматларининг барча раҳбарлари истисносиз тарзда Санкт-Петербургдаги теракт бўйича олиб борилаётган тергов ишларида ёрдам бериш таклифи билан чиқишди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here