Россия ва Хитой қўшма фазовий станция барпо этиши мумкин

660
0
Shenzhou 9 spacecraft rocket launches from the Jiuquan Satellite Launch Center in Jiuquan, China, Saturday, June 16, 2012. China sent its first woman and two other astronauts into space Saturday to work on a temporary space station for about a week, in a key step toward becoming only the third nation to set up a permanent base in orbit. (AP Photo/Ng Han Guan)

Россия ва Хитой қўшма фазовий станция барпо этиши мумкин

 Хитой космик маъмурияти вакиллари “Роскосмос” ташкилоти билан қўшма фазовий станция барпо этиш имкониятларини муҳокама қилади. Бу ҳақда РИА “Новости” агентлиги ракета-космик саноатидаги манбасига асосланиб хабар қилмоқда.

 Унинг сўзларига кўра, Хитой томонини Россиянинг узоқ муддатли фазовий парвозлар ҳамда йирик космик иншоотлар қуриш тажрибаси қизиқтирмоқда.

 ХХР яқин йилларда кўпмодулли йирик фазо станциясини барпо этишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Хитойда қатор аҳамиятли технологиялар мавжуд эмас.

 Бундан аввалроқ, Роскосмос ва Хитой миллий космик маъмурияти Ойни ўрганиш лойиҳалари ва қўшма орбитал гуруҳлар ташкил этишда ҳамкорликни сезиларли кенгайтириш борасида келишиб олгани хабар қилинган эди.

 Хитой 2011 йилда “Тянгун-1” номли орбитал станциясини фазога учириш билан СССР ва АҚШдан кейинги дунёнинг учинчи давлати бўлган эди.

Туркистон: 

Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик амалда бошланяпти. Яъни Россиянинг имконият ва ресурслари Хитойнинг молиявий имкониятлари билан бирлашиш жараёни бошланмоқда. Бу ҳолат Американи албатта ташвишга солади. Чунки СССРни қулатиб, Россияни бугунги кундаги ташқи давлатларга муҳтож бўлган ва деярли фалаж ҳолатига олиб келганлар, АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларидир. Энди унинг мевасини Хитой териб олишга киришди. Бу халқаро сиёсий ҳолатга таъсир кўрсатадиган алоқалар бўлиб, АҚШ бу кетувга қарши бирор чора топишга ҳаракат қилади. У ўз ҳаракатларини оламий фитналар ва урушлар чиқариш, мустамлака минтақаларига тасир ўтказиш ва қалбаки исломий хавф хатарлар пайдо қилиш каби ифлос услублар билан олиб боришга уринади. Яъни аслида секин асталик билан бораятган  бу ишлар авж олиб илдамлаб кетиши кутилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here