Путин АҚШ билан муносабатлар ҳолатини маълум қилди

505
0

Путин АҚШ билан муносабатлар ҳолатини маълум қилди

 РИА Новости берган хабарга кўра, Россия АҚШ билан муносабатлар даражасидан ва характеридан қониқиш ҳосил қилмайди. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин айтиб ўтди.

 “Аммо биз албатта Россия-Америка муносабатлари даражаси ва характеридан қониқиш ҳосил қила олмаймиз”, дея жавоб қайтарган Путин АҚШ президенти Дональд Трамп билан муносабатларнинг кейинги ҳолати қандай бўлиши ҳақидаги саволга.

 Шунингдек, у Россия АҚШ билан мулоқотга тайёрлиги, аммо бу амалга ошмаётганини таъкидлаб ўтган.

 “Биз бундай мулоқотга тайёрмиз. Жаноб Трамп алоҳида учрашув ўтказишни таклиф қилган, аммо кўп муаммолар пайдо бўлиб, бу учрашув ўтказилмай қолмоқда. Аммо биз бу мулоқот ўтказилиши тарафдоримиз. Менимча, ҳозир шундай мулоқот ўтказишнинг айни пайти”,- деган Россия президенти Петербург халқаро иқтисодий форуми йиғилиши вақтида.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here