Тожикистонда масжид имомлари учун мажбурий театри саҳнаси ташкил қилинди

609
0

Тожикистонда масжид имомлари учун мажбурий театри саҳнаси ташкил қилинди

Тожикистонда ёзувчи Мансур Сурушнинг “Диний ақидапарастлик”ка бағишланган “Сув ​​ва олов” асари асосида тайёрланган театр саҳнасини томоша қилиш учун масжид имомлари ва диний уламолар мажбурий тарзда жалб қилинди. Бу ҳақида “Радиои озоди” ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Агентликнинг хабарига кўра, театр саҳнасини биринчи ўринда диний идора ва урф одатларни тартибга солиш муассасасининг хизматчилари тамоша қилишган. Улардан сўнг тез кунларда Ҳисор водийсининг масжид имомлари ва ходимлари ушбу саҳнани томоша қилиш учун ҳозирлик кўришмоқда. Мазкур театр саҳнаси мамлакат бўйлаб барча масжидларнинг имом хатиблари ва ходимлари томонидан бирин кетин томоша қилиниши кўзда тутилган.

“Сув ​​ва олов” асари асосида тайёрланган театр саҳнаси феврал ойидан бошлаб тақдим этила бошланган. Раҳбарларнинг фикрига кўра, бу саҳна фуқаролик жамиятида диний бағрикенглик (бошқа динларни ҳам тан олиш) ҳақида тушунча беради ва диний ақидапарастликни фош этади.

Ўз номини ошкор қилишни истамаган театр ходимларидан бирининг радиога билдиришича, диний идоранинг масъул ходимлари театр саҳнасини тамошо қилаётган пайда залдан “Наузубиллаҳ” ва “Астағфируллоҳ”, деган овозлар кўтарила бошлаган.

Тожикистонда 2014 йилдан бошлаб имомлар давлат маъмурлари сифатида бюджетдан маош олиб келади. Мисол учун, Тожикистон дин олимлари марказининг раҳбари Саидмукаррам Абдукодирзода 2000 сомоний (220 доллар), марказий масжидлар имомлари 1500 сомоний (170 доллар) ва масжид имомлари 800 сомоний (тахминан 90 доллар) маош олади. Бошқа диний амалдорлар ва  ходимларга эса иш ҳақи тўланмайди.

Туркистон:

Хорлик бу – бирор манфаатни қўлга киритиш ёки балони даф қилиш мақсадида, ўз эътиқодига зид тушунчаларни маъқуллаб яшашдир!

Хорликнинг туби бўлмайди! Шунинг учун хорликни – тубанлик деб ҳам аташади. Хорлик аввал бошида уни қабул қилишдан бошланади. Кейинги давом этаётган хорланиш ҳаёти, тубанлик деб аталади!

Оламий куфр системаси Ислом уламоларидан иборат мўътадил мусулмонлар армиясини пайдо қилиб, бундан буён уларнинг номидан иш олиб бориш услубига ўтишни кўзламоқда. Бунинг учун улар маълум миқдордаги хорликни кўтара оладиган етакчи мусулмонларни моддий қўллаб қувватлаш орқали ўз томонига оғдириб олишди. Улар куфрга рози бўлибгина қолмай, куфрга исломий тус бера оладиган даражада содиқ бўлишлари керак. Шунинг учун куфр уларни юқоридаги холат сингари ҳар хил услублар билан доим текшириб боради!

Демак, хорликка олиб борувчи ҳар қандай таклиф, аввал бошидан инкор қилиниши керак! Куфр исломий манфаат учун ҳақ тўлаши мумкин эмас! Оламий куфр системаси маккор ва қабиҳ, лекин ақлсиз аҳмоқ эмас! Улар томонидан Ислом ва мусулмонлар учун кўрсатилган ҳар бир моддий ёрдам остида албатта куфр манфаатлари ётади. Буни ҳар биримиз ўзгармас ҳақиқат эканини тан олишимиз ҳамда Исломий манфаатларни рўёбга чиқариш мақсадида куфр билан муроса ва ҳамкорлик қилишга қаратилган барча ҳаракатлардан воз кечишимиз керак!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here