Мисрнинг собиқ муфтийси спиртли ичимликлар сотиш ҳалол деб фатво берди

500
0

Мисрнинг собиқ муфтийси Али Жума мусулмонлар учун спиртл ичимликлар сотиш жоиз деб фатво берди. Бу ҳақида у Мисрнинг “СВС” сунъий йўлдошли телеканали орқали намойиш этиладиган “Аллоҳ яхшироқ билади” дастурида айтиб ўтди.

 Собиқ муфтийнинг сўзларига кўра, мусулмонлар томонидан спиртли ичимликлар сотиш “одатий иш” ҳисобланади. Шунингек у мусулмонларни спиртли махсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланишларига рухсат берди.

 “Мусулмонлар спиртли ичимлик сотишлари мумкин, аммо уни истеъмол қила олмайдилар”, – деди Жума.

 Туркистон:

Бу сарой уламолари Аллоҳнинг динига қарши журъат қилишда гўёки бир-бирлари билан мусобақа қилишаётганга ўхшайдилар. Улар эгаллаб турган мансабларидан айрилиб қолмаслик ёки қўлдан бой берган жойларини қайта эгаллаш илинжида Аллоҳнинг ва Пайғамбаримизнинг очиқ келган, барча учун тушинарли бўлган ҳукмларини ҳам ўз нафслари, хожалари розилиги йўлида буриб талқин қилишдан тап тортмайдиган бўлиб қолишди.

 Мусулмонга ароқни фақатгина истеъмол қилиш ёки сотиш эмас балки бу савдодан тушган пулни ейишлик ҳам қатиъй ҳаром қилингандир.

 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинган ҳадисда У зот:

“Аллоҳ таоло ароқни, уни сиққанни ва сиқтирганни, ичганни, ташиганни ва унга ёрдам берганни, сотганни ва сотиб олганни, ичувчига берганни, ичкилик сотиладиган ва тарқатиладиган ерларни, пулини еганни лаънатлади” деганлар. (Абу Довуд, Байҳақий, Ҳоким ривоятлари).

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here