Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида визасиз тартиб тўғрисидаги битим кучга кирди

537
0

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида визасиз тартиб тўғрисидаги битим кучга кирди

 Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги фуқароларнинг 30 кунгача визасиз ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

 Битим Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9-10 март кунлари Тожикистонга ташрифи доирасида имзоланганди.

 “Ўн тўққизинчи март куни Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган  фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги битим кучга кирди”, – дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

 Матбуот хизматининг хабар беришича, битим икки мамлакат фуқароларига ўзаро борди-келдиларни виза расмийлаштиришдан амалга ошириш имконини бериш орқали уларга қулай шароитлар яратиш мақсадида тузилган.

 “19 мартдан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари фуқаролари икки мамлакат ҳудудида битимда кўрсатилган тегишли ўтиш ҳужжатлари билан визасиз (30 кунгача) бўлишлари мумкин”,- дейилган хабарда.

 Ўзбекистон Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ходимларининг унга маълум қилишича, айни пайтда чегарадан фақатгина Ўзбекистоннинг чегарадош туманлари аҳолиси “чиқиш визаси”сиз ўтишлари мумкин. Қолган ўзбекистонликларнинг Тожикистонга боришлари учун улар паспортига чиқишга рухсат берувчи стикер қўйилган бўлиши лозим. Чегарачиларнинг сўзларига кўра, ушбу чора қайта кўриб чиқилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here